Latest news

02:27Ла Лига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Реал Овьедо"ни йирик ҳисобда таслим этди  61 01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  3 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  14 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

"Насаф"дагилар жарима билан қутулмаслиги керак! News

"Насаф"дагилар жарима билан қутулмаслиги керак!

ЎФА матбуот хизмати "Насаф" футбол клубига нисбатан интизомий чоралар қўлланганини эълон қилди.

Биз эса 6 май куни чоп қилинган хабар атрофида мулоҳаза юритишдан ўзимизни тия олмадик.

Этика ёки тартиб-интизом?

Шахсан мен учун шу саволнинг жавоби жуда ҳам қизиқ. Ташкилот матбуот хизмати томонидан Тошкент вақти билан 22:02 чоп қилинган хабарнинг сарлавҳаси шундай: "ЎФА Этика қўмитаси қарори". А, унинг мазмунига эътибор қаратсак, тартиб-интизом қўмитасининг (этика эмас) навбатдаги йиғилиши ўтказилгани ҳақида маълумотга эга бўламиз.

Эслатиб ўтмоқчимиз, бу иккаласи битта қўмита эмас, улар бир-биридан мустақил тарзда фаолият юритади. Ишонмасангиз, ЎФА уставининг 62 ҳамда 63-моддаларини синчиклаб ўқиб чиқишни тавсия қиламиз.

Қўшимча: шу ўринда ЎФА фаолиятида рўй берган ижобий ўзгаришлардан бирини айтиб кетмасак бўлмас: ниҳоят, ташкилотнинг расмий сайти орқали унинг устави ва бошқа бир қатор меъёрий ҳужжатлар билан танишиш имкониятига эгамиз. Бунга қадар шу каби ҳужжатлар керак бўлганида уларни топиш мутлақ имконсиз эди. Нима ҳам деймиз, бардавом бўлсин.

Парданинг орти

Энди диққатимизни ўша хабарнинг мазмунига қаратамиз. Тушунишимиз бўйича қаршиликларнинг бир вакили ҳакамларни ўз томонига оғдиришга уриниб кўрган, аммо эплай олмаган. Шу туфайли "Насаф"га нисбатан Интизом кодексига кўра, 50 миллион сўм пул жаримаси қўлланилган. Такрорлаймиз, жарима ўша "ташаббускор"га эмас, фақат клубга нисбатан қўлланилди. Билишимизча, клуб — жонсиз от ва у ҳеч кимга келишув таклиф қилолмайди. Яъни, ҳакамларга таклиф билан чиққан шахслар бир чеккада қолиб, давлат маблағлари эвазига молиялаштириладиган клубнинг ўзинигина жаримага тортиш мантиқий, математик, астрономик, ҳатто анатомик жиҳатдан ҳам нотўғри бўлса керак. Ахир, жарима айбдорларнинг чўнтагидан ундирилмайди-ку!

ЎФАнинг қайсидир  қўмитаси асосланган нормага эътибор қаратинг:

5.26. Ҳакамлар, инспекторлар, мусобақа иштирокчиларини пора бериб сотиб олишга урингани ёки сотиб олгани, шунингдек учрашув натижасига таъсир кўрсатиш мақсадида уларга тўғридан-тўғри ёки билвосита таъсир ўтказгани учун:

• учрашув натижасини бекор қилиш;

• техник мағлубият (уч очкодан қўшимча маҳрум қилиш);

• пул жаримаси;

• мусобақа иштирокчилари таркибидан четлатиш. 

Эътиборли жиҳати, бу фақат клубларга қўлланиладиган жазолар тўплами. Ўша кодекснинг 5.44. бандида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишув (келишилган ўйин) ташкил қилган расмий шахслар учун ҳам жазолар келтирилган:

• жарима;

• лицензия амал қилишини вақтинча тўхтатиш ёки умуман бекор қилиш;

• мукофот ва спорт унвонларидан маҳрум қилиш;

• футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан номуайян муддатга четлатиш.

Негадир ЎФАнинг қайсидир қўмитаси клубни жазога тортгани ҳолда мазкур бандни четлаб ўтган. Хуллас, "калтак клубнинг бошида синди", асл айбдорлар сояда қолди.

ЎФАнинг ўша қайсидир қўмитасига

Биз ташкилотнинг келишилган ўйинлар масаласида охирги 5 ойда амалга оширган салмоқли ҳаркатларини инкор қила олмаймиз. Ўзбек футболи тарихида илк бор ошкоралик бўйича олдинга қадамлар ташланмоқда. Лекин, мухлислар бу ҳали етарли эмас деб ҳисоблайди. Масалан, юқоридаги ҳолатга қайта тўхталамиз. Агар "ташаббускор"ларнинг номи очиқланиб, улар футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча турларидан номуайян муддатга четлатилса, барчамиз ўрнимиздан туриб давомли қарсаклар билан кутиб олардик. Модомики, мақсадингиз футболни имкон қадар тозалаш экан, ишни 1-навбатда парда ортида қолдирганингиз ўша "ташаббускорлар"дан бошлашингиз керак. Улар футбол ичида қолаверар экан, "тиррақи бузоқлар" ҳақидаги мақолни бот-бот эслаб туришга мажбурмиз.

Фахриддин Рўзиев

Author :
Rating: -32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика