Latest news

10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  1 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  3 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  2 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   7 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  14 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  35 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0

Муҳсин Низомиддинов: "Бир марта ҳакам тўғрисида гапирганман, бошқа бу ҳақда оғиз очмайман" News

Муҳсин Низомиддинов: "Бир марта ҳакам тўғрисида гапирганман, бошқа бу ҳақда оғиз очмайман"

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган “Машъал” — “Қўқон-1912” (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида...

- Гувоҳи бўлганингиздек, мухлисларга манзур келадиган ўйин бўлди. Икки хил тайм кўрдик. Ўйин аввалида қийинчиликка дуч келишимизни билардик. Об-ҳаво ҳам бугун яхши тусга кирди. Рақиб жамоада мураббий ўзгарди. Асрор Алиқулов тажрибали мураббий саналади. Шунга қарамай, ўйлаган ниятимизга етдик. 

- Ҳакамларга қандай баҳо бера оласиз?

- Бир марта ҳакамлар тўғрисида гапирганман, бошқа бу ҳақда оғиз очмайман. Улар ҳали ёш, бугун хатога йўл қўйишди, деб ўйламайман. Эҳтимол, қайсидир эпизодда янглишган бўлиши мумкин. 

- Захирадан майдонга туширган шогирдингизни яна захирага олдингиз, буни боиси нимада?

- Бу ҳолат аввалги ўйинларда ҳам содир бўлган. Исоқжоновнинг жароҳати бор, у оёғидан укол олиб, майдонга чиқмоқда. Жароҳат унинг тўлақонли ҳаракатланишига имкон бермади. Шу сабаб алмаштирдик. Унинг ўрнига туширилган Бешимов ҳам яхши таассурот қолдирди. 

- Бугун дарвозабонга кўп эътироз билдирдингиз...

- Ундай эмас. Бизда иккита бир хил даражадаги дарвозабон бор. Посбонимизнинг ҳам жароҳати мавжуд эди, уни алмаштирмадик. Шунга қарамай, ўз қўрғонини муносиб қўриқлади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика