"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда
16 sep 00:57
News


"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда
"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга нисбатан одил бўлмаяпти деб ҳисоблашмоқда.
Ла Лиганинг 4-турида "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда (2:1) Мадрид жамоаси ҳимоячиси Дин Хейсен майдон марказида қарши ҳужумни тўхтатгани учун қизил карточка олди.
Marca хабарига кўра, "қаймоқранглилар"нинг футболчилари ҳакам Хесус Хиль Мансано дарвозагача бўлган масофада яна бир ҳимоячи бўлишига қарамай, иккиланмасдан қизил карточка кўрсатиш қарорини қабул қилганидан ҳайрон бўлишди.
"Реал" ўйинчилари орасида "Қиролли клуби"га нисбатан ҳакамлар қаттиққўлроқ бўлишяпти, бошқа етакчиларга эса юмшоқроқ муносабатда бўлинаётгани ҳақидаги фикрлар пайдо бўлган. Улар бир хил эпизодлар турли клублар ўйинларида бошқача талқин қилинаяпти деб ҳисоблашмоқда.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments