Latest news

21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 21:04"Галатасарой" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  5 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  14 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  29 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  14 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2

Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради" News

Миржамол Қосимов: "Миржалол Қосимов жамоасида бўлиш босими йўқ. Аксинча, бу интилишга туртки беради"

ОКМК ярим ҳимоячиси Миржамол Қосимов Россиянинг "Ротор" клубига қарши ўйин якунида янги мавсумга тайёргарлик жараёни ҳақида фикр билдирди.

– Йиғин қандай ўтмоқда?

– Икки маҳал машғулот ўтказяпмиз: эрталаб ва кечқурун. Шундай пайтлар бўлдики, эрталаб машғулот қилиб, кечқурун ўйин ўтказдик. Ҳаммаси жой-жойида кетяпти. Чемпионатни 100 фоиз тайёр ҳолда бошлаймиз.

– Адашмаётган бўлсам, Туркияда йиғин ўтказаётганлар орасида, менимча, фақатгина ОКМК мағлубиятга учрамаган жамоа бўлиб турибди. Бу каби ўйинлар албатта натижага қаралмайди. Жамоани ҳар томонлама, турли мактаб вакиллари билан ўйинлар кучайтириб боради...

– Таъкидлаганингиздек, ўқув-машғулот йиғинларида натижага қаралмайди. Нимага десангиз, чемпионатга битта йўналишда тайёрланиш бўлмайди. Бу ерда икки хил, уч хил тактика синаб кўрилади. Учрашувлар давом этаётган пайтда ўйин схемаси ўзгариб кетади. Шунинг учун ҳар хил схема синовдан ўтказилади. Энг асосийси – футбол ўйнаш, сифат ва ўша учта-тўртта режани яхшилаб мукаммал ўрганиб олиш деб ўйлайман. Шунинг учун ҳам йиғинларда беллашувлар ўтказилади.

– Гоҳида бир кунда иккита ўйин ҳам ўтказиляпти ва барчага имконият ҳам бериляпти.

– Албатта. Йиғинда ҳамма бир хил юклама олиши керак. Бир хил тайёр бўлиб бориши керак. Нимага десангиз, чемпионат узоқ давом этади. Жуда узоқ давом этади. Бир ҳафта, бир-икки ой эмас. Чемпионатда ҳар хил вазият бўлади. Шунинг учун ҳаммага юклама бир хил деб бўлсин, ҳамма ўйин амалиётига эга бўлсин деб шунақа қилинади деб ўйлайман. Бу менинг фикрим.

– Мухлислар стандартдан киритиладиган голларни анча соғиниб қолишган...

– Насиб қилса ҳаракат қиламиз.

– Миржалол Қосимов мураббийлик қилаётган ОКМКда бошқа футболчиларга қараганда сизга кўпроқ босим бўладими?

– Ҳаммаёқда шу савол берилади. Жуда кўп берилади. Ҳозир босим йўқ. Кўникиб қолганман. Аксинча босим туртки беради. Ҳар доим шуни айтиб келганман. Буни тўғри қабул қиламан ва олдинга интилишга ҳаракат қилавераман.

– ОКМК мухлисларига тилакларингиз...

– Қўллаб-қувватлашда давом этинглар, бизга ишонинглар. Ишончингизни оқлаб, чемпион бўлиб, сизларни хурсанд қиламиз.

Rating: +1   

Comments

+1   
13 feb 12:19:43
Bahrom Abdurahmonov
suratda o'sha mashhur "4" raqami
   
14 feb 17:24:56
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Sherzodjon Abdullayev
Шу ОКМК чемпионатни зур бошлайди лекин охиригача кучи етмайдими
АГМК ўтган мавсумни айтмаса. Ҳар йили ҳаминқадар таркиб билан, совринли ўринларни олади. Шунчаки 2025 да таркиб анча ёшартирилди. Ёшларда стабильность етишмайди. Абрамов ва Рўзиқулда шунақа. Ҳар мавсум сўнгига келиб очко йўқотишни бошлашади!
   
13 feb 14:05:05
Abdulaziz Turdibekov
dadasi bo'masa bilmadim qayerda o'ynardi yo tugatardi yo 10 ligada yurardi
   
13 feb 12:23:45
Sherzodjon Abdullayev
Шу ОКМК чемпионатни зур бошлайди лекин охиригача кучи етмайдими
-2   
13 feb 15:04:05
Akbar Umarov
Otasini erkatoy o'g'li. Paxtakor PFCni xattoki 10 tarkibigixam aslo tortmaydi.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика