Latest news

20:05Ислом Исмоилов: "Финалларда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади"  0 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  9 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  9 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  12 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1

Миржалол Қосимов: "U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш — Озарбайжон ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун яхши имконият" News

Миржалол Қосимов: "U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш — Озарбайжон ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун яхши имконият"

Хабарингиз бор, Ўзбекистон ва Озарбайжон мамлакатлари биргаликда 2027 йилги U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилишади.

Шу муносабат билан Озарбайжон матбуоти 1989 йил Саудия Арабистонида ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида иштирок этган ўзбек футболи афсонаси, ОКМК устози Миржалол Қосимовдан интервью олди. Қуйида ушбу интервьюни ўзбек тилида тақдим этамиз. 

- Сиз Ариф Асадов билан бирга СССР U-20 терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида ўйнагансиз. Ўша пайтларни қандай эслайсиз?

- Жуда яхши эслайман. Ариф билан Жаҳон чемпионатида икки марта ўйнаганмиз. Канададаги турнирда — биз жаҳон чемпионлигини қўлга киритганмизда ва 1989 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтган мундиалда. Биз ёшроқ эдик, ўзимиздан бир ёш катта ўйинчиларга қарши тўп тепганмиз. Ундан олдин Чехословакияда Европа чемпионлигини ҳам қўлга киритган эдик. Братиславадаги финалда Португалияни мағлуб этиб, Европа чемпиони бўлганмиз. Ва 1989 йил биз Саудия Арабистонида U-20 терма жамоаси сафида катта ёшдаги ўйинчиларга қарши ўйнаганмиз. Кўп нарса ҳамон ёдимда.

- U-20 Жаҳон чемпионати 2027 йил Озарбайжон ва Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

- Бу жуда ёқимли. Ахир, ФИФА бизга бу имкониятни бекорга бермаган. U-20 Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш — Озарбайжон ва Ўзбекистонда футболни ривожлантириш учун яхши имконият, бу – мотивация, чунки маълум қадамлар қўйилади ва икки мамлакат раҳбарлари ҳам жиддий ишларга қўл урадилар. Биз бундай турнирни биринчи марта ўтказмоқдамиз. Озарбайжонда ўйнаган футболчи дўстларим талайгина. Футбол Озарбайжонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам жуда оммабоп. Давлат раҳбари Шовкат Мирзиёев ҳам футболни оммалаштириш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда. Улар жуда кўп нарсани ўзгартирдилар. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани ажабланарли эмас. Бу ўз-ўзидан катта тарих. Жаҳон чемпионати — футболдаги чинакам чўққи. Шунинг учун биз бундан хурсандмиз. Ривожланишда давом этишимиз керак.

- Сизнингча, сиз ва Ариф Асадов ушбу Жаҳон чемпионатида асосий шахслар бўласизми? Сиз аллақачон ушбу турнирда бирга ўйнагансиз ва энди сизлар вакиллик қиладиган мамлакатлар қўшма турнир ташкил қилишлари керак...

- Билмадим. Русларда бундай мисол бор, ҳаммасини вақт кўрсатади. Ариф — менинг қадрдоним. Унинг сўзи мен учун қонун. Бу қандай бўлишини билмайман. Лекин, албатта, биз ўз хоҳишимиз билан биргаликда ишлашимиз мумкин. Қолганига Худо пошшо.

- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан табриклаймиз. Сизнингча, Озарбайжон терма жамоаси қачондир шундай муваффақиятга эришадими? Сиз ҳатто Озарбайжоннинг ўйинларини ҳам томоша қиласизми?

- Мен уларни вақти-вақти билан кузатиб бораман. Айтганимдек, ҳаммасини Худо билади. Келинг, Озарбайжон ҳам Жаҳон чемпионатига йўлланма олишига умид қилайлик. Кутамиз. Буларнинг барчаси содир бўлишига умид қиламиз. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика