Latest news

08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  2 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  3 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2

Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим" News

Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Шўртан" - ОКМК (4:3) учрашувидан сўнг ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ажойиб ўйин гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимдаги ҳаракатларимиз орқали йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Танаффусдан кейин иккинчи таймда қандайдир ўн дақиқа ичида иккита тўп ўтказиб юбордик. Ўйлашимча, бу руҳият билан боғлиқ. Агар имкониятим бўлганида футболчиларимиз миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим. Ўйинни янада кучайтиришни мақсад қилгандик. Афсуски, ютқазиб қўйдик. Пенальти ҳам ўз хатомиз туфайли юзага келди. Охирги голда эса дарвозабонимиз қутқариши керак эди. Рақиб ўйинчиси пенальтини маҳорат билан амалга оширди. Охиригача курашиб ҳисобни 3:3 қила олдик, аммо яна руҳият сабаб гол ўтказиб юбордик. Бугунги ғалаба билан "Шўртан" жамоасини табриклайман. Бугун кучли хоҳиш ғалаба қозонди.

- "Шўртан" турнир жадвалида охирги ўринда боряпти. Биринчи даврада жамоаларнинг ўзаро баҳси 0:0 ҳисобида якун топганди. "Шўртан" ОКМК учун ноқулай рақибми ёки муаммо ОКМКнинг ўзидами?

- Ўзи ҳаммаси ўша 0:0дан кейин бошланганди. Лекин ҳамма айб ўзимизда. "Шўртан"ни биз учун ноқулай рақиб демаган бўлардим. Футболни алдаб бўлмайди. Футболчилар ўсиши учун охиригача ўйнашлари керак. Майдонда рақиб ажратиш яхши эмас. Яна қайтариб айтаман, бугун мухлислар ажойиб ўйин гувоҳи бўлишди.

- ОКМКнинг охирги бешта ўйинида бир дуранг ва тўрт мағлубият кузатилди. Бу чарчоқ билан боғлиқми?

- Чарчоқнинг бунга сира алоқаси йўқ. Оддий вазиятларда хатоларга йўл қўйяпмиз, рақиблар эса кечирмаяпти. Агар қийин вазиятда гол ўтказиб юборсак буни жуда яхши тушунаман. Аммо оддий ҳолатдаги хатолар ҳақида нима дейиш мумкин.

- "Шўртан" иккинчи таймда бошқача ўйнади, тезкор иккита гол уриб олди. Шундан сўнг режангизда ўзгариш юзага келдими?

- 1:3 ҳисобида ортда бораётганимизда ҳам синиб қолмадик. Натижани тенглаштира олдик, аммо охирги гол стандартдан кейин киритилди. Футболчимиз тўпни чиқариб юборишга уринди, бироқ ўхшамади.

Rating:    

Comments

   
01 nov 06:24:27
uzb
Биронтаси мукофат бераман деса жонларингни бериб уйнардинглар а? ха пул есин санларни,шуртан билан уйинга хеч ким мукофат пули бераман демадими?мукофат вада қилишмаса уялмасдан аутсайдрларга хам ютқазиб юровуришади,буларга уз мухлисларни 1 тейинлик қадри йуқ, Яхёхужа каналида Навахорчиларга хам Насафдан очко тортиб олгани учун катта пул берилди деб ёзяпти,пул бераман деса любойи жони чиқиб қолгунча жонини бериб уйнаркан,пул улсин а пул
   
31 oct 23:05:50
Барса1970
А а боллада айб йўқ
   
31 oct 22:46:43
rustam
КОГДА НЕ ЗНАЕШЬ ПРИЧИНУ ИЛИ ЕЕ СКРЫВАШЬ ГОВОРИ ПРО ПСИХИКУ! БАКАЕВ ТОЖЕ ТАК ГОВОРИЛ.
   
31 oct 22:44:13
FK Barselona
Miyasidagi fikrlar aniqku janob Qosmov."Vada qilingan pullar berilarmikan a "
   
31 oct 22:43:18
Кодиржон
Миржалол ака окмк телеграмм групасига бир караб куйсангиз яхши буларди айрим чичкоклар сизи хакоратлашганини сизи персонал мухлисиз сифатида хазм килолмадим узр декин акл ургатмокчимасман лекин унакларди хакорати тухматини жавобини бердириш керак ман ездим уларга узингни босвол деб ака омад кейинги уйинларда
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика