"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...
27 jul 21:21
News


"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...
"Реал" Фран Гарсияни А Серияга қўйиб юбормайди.
"Милан" ҳимоячининг нархини сўраган ва мадридликларнинг у билан хайрлашишга тайёрлиги билан қизиққан, дея хабар бермоқда инсайдер Маттео Моретто.
Испан клуби 25 ёшли футболчини ўз сафида олиб қолмоқчи. Бунинг сабабларидан бири Ферлан Мендининг жисмоний тайёргарлигига шубҳа қилишдир.
Хабар қилинишича, "россонерилар" Гарсияни "Ал Ҳилол"га кетган Тео Эрнандесга ўринбосар сифатида кўришган. "Милан" ундан сўнг Первис Эступиньянни сотиб олди.
Link :
Source : milannews.it
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments