Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин
13 dec 2025 12:53
News
Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин
«Галатасарай» жамоасининг марказий ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини Италиянинг «Милан» клубида давом этириши эҳтимоли бор.
Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбага кўра, 32 ёшли ҳужумчи ҳужум чизиғини кучайтириш ва эҳтимолий тарзда Сантьяго Хименес ўрнини босиш вариантларини кўриб чиқаётган "россонери"га таклиф қилинган. Икардининг ўзи ҳам сўнгги пайтларда асосий таркибдаги ўрнини йўқотгани сабабли Истанбул клубини тарк этиш эҳтимолини истисно қилмаяпти.
Аргентиналик футболчи "Галатасарай" сафида 2023 йил июль ойидан буён тўп тепади. У ўшанда ПСЖдан 10 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда Икарди клуб даражасида 20 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол муаллифи бўлди.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Comments