Latest news

22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  1 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  0 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  3 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  11 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  3 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  18 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  3 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  2 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  15 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  7

Матиас Роса: "2021 йил Ўзбекистонга келганимда, шаҳарда кўзга кўринарли маскан йўқ эди, ҳозир эса аксинча" News

Матиас Роса: "2021 йил Ўзбекистонга келганимда, шаҳарда кўзга кўринарли маскан йўқ эди, ҳозир эса аксинча"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Аргентина – Афғонистон (2:1) учрашувидан сўнг аргентиналиклар ҳужумчиси Матиас Роса микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Ростини айтсам, ўйинимиздан қониқмадим, лекин жуда муҳим ғалабага эришдик. Бугун пассив ўйнадик, бизга шиддат етишмади. Жисмоний жиҳатдан кўп югурдик, бироқ рақиб ҳам муносиб қаршилик кўрсатганини эътироф этиш жоиз.

Голларим билан жамоага ёрдам бера олганимдан хурсандман. Бугун Афғонистон жаҳон чемпионатидаги ҳар бир жамоа кучли эканлиги ва қийинчилик туғдира олиши мумкинлигини исботлади. Шу боис, узоққа қарамасдан, дуч келган ҳар бир рақибимизни ўрганиб, таҳлил қилишимиз керак.

Биз 2021 йил Ўзбекистонга келганмиз. Ўшанда шаҳарда деярли кўзга кўринарли маскан йўқ эди. Бугун эса пойтахт жуда чиройли кўриниш олибди. Амалга оширилган ишлар кўп, шу боис, шаҳар бизга анча қулайликлар яратди", деди учрашувда дубль қайд этган футзалчи.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика