Latest news

21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 21:44АПЛ. "Челси" - "Астон Вилла" учрашуви асосий таркиблари маълум!  0 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  1 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  9 20:52Ван Дейк "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан олдин Жотанинг фарзандлари билан майдонга тушди  3 20:24Пеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди"  1 19:55"Реал" Себальоснинг ўрнига 60 млн евролик футболчини сотиб олиши мумкин  0 19:39FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди  0 19:27АПЛ. Шеркининг 83-дақиқада урган голи "Ман Сити"га меҳмонда "Ноттингем Форест" устидан ғалабани тақдим этди, "шаҳарликлар" турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олишди  18 19:02"Ал Насср" — "Ал Оҳдуд". Таркиблар маълум  0 19:00"Арсенал" — "Брайтон". Таркиблар маълум  2 18:21“Барселона” “Манчестер Сити” марказий ҳимоячисига кўз тикди  2 17:59Расман: “Нефтчи” Баҳодирхонов, Шокиров ва Жумаевни ўз сафига қўшиб олди  15 17:29Ўзбекистон U-20 терма жамоаси январда Туркияда йиғин ўтказади, таркиб ҳам маълум  7 17:13"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди  2

FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди News

FUTSAL AWARDS – 2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

2025 йил ўзбек футзали учун маълум бир маънода самарали ютуқларга бой йил бўлди. Футзал федерацияси алоҳида ташкилот сифатида иш бошлаганига бир йил бўлди.

Мана шу давр мобайнида футзалда юракдан меҳнат қилганлар етарлича бўлди. Ана шу меҳнат ва фидойиликнинг мантиқий якуни сифатида FUTSAL AWARDS – 2025 маросими ўтказилиб, йил давомида майдонда ва майдон ташқарисида ўз ҳиссасини қўшган энг яхшилар тақдирланди.

Маросимнинг илк рамзий соврини — “Фейр плей” мукофоти “Максам Чирчиқ” жамоасига насиб этди. Бу мукофот нафақат қоидаларга амал қилиш, балки футзал маданиятини асраш, рақибга ҳурмат ва майдонда инсонийликни унутмасликнинг эътирофи бўлди.

Йилнинг энг катта янгилиги эса Бурхониддин Содиқов номи билан боғлиқ бўлди. “Локомотив” сафидаги ёш футзалчи “Йил кашфиёти” деб топилди. Унинг ҳар бир ҳаракати, майдондаги жасорати ва ўз сўзини айтишга бўлган интилиши футзалда янги иқтидор етишиб чиқаётганини англатди.

Мухлисларнинг қалбини ларзага солган, зални оёққа турғизган йилнинг "Энг чиройли голи" муаллифи эса Болт (БМБ) бўлди. Бразилиялик футзалчининг зарбаси — техник маҳорати, ҳиссиёт ва импровизациянинг бетакрор уйғунлиги сифатида йил хотирасида қолди.

Йил якунида шаклланган рамзий терма жамоа эса бутун мавсум давомида барқарорлик ва юқори савия намоён этган футзалчиларни жамлади:

Шавкат Ибрагимов, Машраб Одилов, Хайрулло Солиҳов, Музаффар Аҳаджонов ва Акбар Усмонов. Бу бешлик — 2025 йил футзалининг қиёфаси, майдондаги ишонч ва жамоавийлик рамзи бўлди.

Ёшлар орасида энг ёрқин ном сифатида Абдулборий Илёсов эътироф этилди. У “Энг яхши ёш футзалчи” совринига лойиқ кўрилиб, келажакда миллий футзалнинг таянчи бўлишига ишонч уйғотди.

Дарвоза олдидаги хотиржамлик ва ишонч эса Уланбек Чоробек Уулу тимсолида намоён бўлди. “Насаф” дарвозабони “Йилнинг энг яхши дарвозабони” сифатида тақдирланди. Унга номинацияларда Аббос Элмуродов, Шавкат Ибрагимов рақобат қилди. 

Легионерлар орасида энг самарали ва ёрқин ўйин кўрсатган футболчи сифатида бразилиялик Жоазиньо (БМБ) тан олинди. Унинг маҳорати маҳаллий футзалчилар учун ҳам катта мактаб бўлди.

Мураббийлик маҳорати ва тўғри танловлар самараси эса Фузули Хайруллаев номи билан боғлиқ. “Оил Стар” жамоаси устози “Энг яхши мураббий” деб топилиб, тизимли иш ва ишончли ҳаракат ҳар доим натижа беришини исботлади.

Маросимнинг энг юқори нуқтаси эса “Йилнинг энг яхши футзалчиси” соврини бўлди. Бу шараф Музаффар Аҳаджоновга насиб этди. Унинг ўйини — етакчилик, масъулият ва жамоа учун яшашнинг ёрқин намунаси бўлди.

Тадбир давомида нафақат майдон қаҳрамонлари, балки футзал ривожи йўлида йиллар давомида хизмат қилган футзал ҳомилари ва фидойи ходимлар ҳам эътибордан четда қолмади.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика