Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум
25 dec 11:42
News
Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум
Унга кўра, мазкур тур баҳслари 2026 йилнинг 7–12 январь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашувларга "Юнусобод" спорт мажмуаси мезбонлик қилади.
"Таъкидлаш жоизки, чемпионат баҳслари турдан турга мухлислар эътиборини тобора кўпроқ тортиб бормоқда. Ҳар бир жамоа майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушаётгани қизиқарли ва муросасиз ўйинлар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда. Мусобақа жадвалининг юқори ва қуйи поғоналаридаги жамоалар ўртасида кечаётган “олти очколик” учрашувлар ўзининг шиддати ва кескинлиги билан футзал ишқибозларига манзур бўлмоқда.
7-турда ҳам футзал ихлосмандлари БМБ, СҚБ, ОКМК, "Локомотив" ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро тўқнашувларини катта қизиқиш билан томоша қилишлари аниқ.
“Спорт” ижодий бирлашмаси телеканаллари ҳамда Ўзбекистон футзал федерациясининг YouTube каналида барча учрашувлар жонли тарзда, тўғридан-тўғри эфирга узатилади", – дейилади Ўзбекистон футзал федерацияси хабарида.


Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Comments