Latest news

16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  2 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  4 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  13 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  1 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  8

"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов News

"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, тажрибали ҳимоячи Анзур Исмоилов — бугунги ўзбек футболининг кечаги кунлари билан ҳозирини солиштириб кўрган, барча қийинчиликларни ўз кўзи билан кўрган футболчилардан бири.

Жаҳон чемпионати сари олиб борган тўртта саралаш даври, оғир сафарлар, етишмовчиликлар ва бугун яратилаётган замонавий шарт-шароитлар — унинг футбол ҳаётининг ажралмас қисми.

Футболчилар уюшмасининг 2025 йилги асссамблеяси доирасида Анзур Исмоилов билан суҳбатлашдик. У миллий терма жамоанинг мундиалдаги имкониятлари, гуруҳдаги рақиблар, жамоага бўлган ишонч, шунингдек, ўтмишда Жанубий Кореяга бўлган оғир сафар ҳақида хотиралари билан ўртоқлашди. Шу билан бирга, тажрибали футболчи кейинги мавсумда ҳам Суперлигада майдонга тушиш нияти борлигини яширмади.

"Жаҳон чемпионатида гуруҳимизга кучли жамоалар тушган. Колумбия жуда зўр жамоа, Португалияни ҳамма билади. Биздаги йигитлар ҳам тайёргарлик кўради. Олдинда яхши ўйинлар, ўртоқлик учрашувлари кутиб турибди. Ўз йигитларимизга ишонамиз. Ўйлашимча, гуруҳдан чиқамиз.

Аввалги шароитлар билан ҳозиргисини солиштириб бўлмайди, чунки мен тўртта саралаш босқичини кўрганман. У пайтларда битта форма учун ҳам муаммолар бўларди. Сафарлар, меҳмонхоналар, қаерда яшашимиз — ҳаммаси муаммо эди. Қайси майдонни берса, ўша ерда югуриб юраверардик. Ҳозир эса ҳамма нарса тайёр", – дейди Анзур Исмоилов.

— 2013 йил Корея Республикасига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганмиз. Ўшанда сафарга боришда қийналганмиз. Хитойдан Владивосток орқали учиб борилган ва бир сутка йўқотилган. Шу воқеанинг тарихи ҳақида гувоҳ сифатида сўзлаб берсангиз...

— Хитойдан тўғридан-тўғри Кореяга парвоз қилишимиз керак эди. Чангли об-ҳаво сабаб парвоздан қолиб кетганмиз. Владивосток орқали етиб бориш жуда қийин бўлган. Ҳозир эса чартер рейслар бор.

— Кейинги йил 41 ёшга тўласиз. Суперлигага тайёргарлик қандай кетяпти?

— Тайёргарлик олиб боряпмиз. Раҳбарият яна бир йил имконият берди. Жамоага ёрдам беришимни айтишди. Ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

   
26 dec 16:37:26
D.A.
Журналистни корея хакидаги саволи анзурни жавобидан кура купрок экан
   
26 dec 16:29:06
Haqiqat-2
Э-э вай, ёмон буптию, узр хичнарса дийомиман...
   
26 dec 16:25:07
Azamat Turgunov
Jaxon chempianatida guruxdan chiqsak albatta judayam xursand bólamiz lekin bu kotta turnir oldidan ózimizga ja ishonvormasligimiz kere xar xolda debyutantmiz. Yaxshi niyat qilgan yaxshi lekin bemalol chiqamiz dib mutaxassislaru muxlislar gapirursek bu futbolchilarimizga yanayam bosimmi oshiradi va tabiiyki furbolchila nagruzkada qoladi
   
26 dec 16:09:19
BXZ BXZ
Анзур хам бутсани михга илса бу́ларди ёшларга йу́л бериш керак ту́гри бир пайтлар термага ку́п фойдаси тегкан лекин хаммасини хотимаси бу́лгандек бу Анзурни хам вактти у́тди .
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика