"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди
27 dec 21:33
News
"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди
"Ўтган мавсум чемпиони, тажрибали дарвозабон Ботирали Эргашев "Нефтчи" билан икки йиллик шартнома имзолади. У янги мавсумда ҳам "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилади".

"Жамоамиз чемпионлик йўлидаги муваффақиятга муносиб ҳисса қўшган тажрибали ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев янги мавсумда ҳам “Нефтчи” сафида ҳаракат қилишда давом этади. Клуб ва футболчи ўртасидаги шартнома яна бир йилга узайтирилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси бўлган Фарруҳ Сайфиев жорий мавсумда жамоамиз либосида 19 та учрашувда майдонга тушди. Ушбу ўйинларнинг 13 таси ғалаба билан якунланган бўлиб, футболчи Суперлига баҳсларида жами 1406 дақиқа ҳаракат қилди.
"Нефтчи"нинг чемпионлиги йўлида улкан ҳиссасини қўшган тажрибали ярим ҳимоячи Икром Алибоев жамоамиз билан икки йиллик битимга имзо чекди.
У ушбу мавсумда Фарғона жамоаси таркибида 28 учрашувда майдонга тушиб, жами 2253 дақиқа ҳаракат қилган. Ўзининг барқарор ўйини билан у ЎзПФЛ томонидан йил рамзий терма жамоасига киритилган.


Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Comments