Latest news

02:05ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:1 (матнли трансляция)  241 01:40ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер" (онлайн ҳисоб)  8 01:40ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  22 01:35Эртак якунланди. "Спортинг" "Буде Глимт" қарши камбэк амалга ошириб, кейинги босқичга йўл олди  18 01:09"Будё Глимт" ЕЧЛда ғалати рекорд ўрнатди  3 00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  3 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  51 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  6 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2

Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди News

Месси гол урган баҳсда Маскерано қўл остидаги "Интер Майами" "Америка"дан устун келди

Сардор Лионель Месси ва янги бош мураббий Хавьер Маскерано бошчилигидаги "Интер Майами" Невада штати Лас-Вегас шаҳрида Мексиканинг "Америка" жамоасига қарши мавсумолди ўртоқлик ўйинини ўтказди.

Ўйин "Аллигант" стадионида бўлиб ўтди. Бу баҳс Маскерано учун шахсий сабабларга кўра жамоани тарк этган Херардо "Тата" Мартино кетганидан кейинги илк учрашув бўлди.

Лионель Месси пенальтилар сериясига кўра ғалаба расмийлаштирилган дастлабки мавсумолди ўйинда гол урди. Аргентиналик маэстро танаффусга оз вақт қолганда ҳисобни тенглаштирди – у 34-дақиқада Луис Суареснинг аниқ узатмасини боши билан дарвозага йўллади. Бунгача "Америка" аъзоси Энри Мартин учрашувдаги биринчи тўпни киритиб улгурганди.

Танаффусдан кўп ўтмай, "Америка" яна устунликни қўлга олди ва 52-дақиқада Исраэль Рейес катта саҳнага чиқиб, ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди. 

Яқинда "Майами" мураббийлигини қўлга олган бош мураббий Хавьер Маскерано 66-дақиқада Мессини алмаштирди ва яна бир қатор ўзгаришларга қўл урди. Майамиликлар энди ғалаба қўлдан кетди деб турган пайт – 90+2-дақиқада Томас Авилес бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага буриб юборди ва мувозанатни тиклади.

Шу тариқа драматик ўйин пенальтилар сериясига қадар давом этди ва "Майами" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мавсумолди кампаниясини ғалаба билан бошлади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика