Марадонанинг ўғли: "Хамес, отамнинг рақамига тегма"
10 jul 2019 00:30
News
Марадонанинг ўғли: "Хамес, отамнинг рақамига тегма"
Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадонанинг фарзанди Диего Синагра «Реал» аъзоси Хамес Родригеснинг «Наполи»га трансфер қилиниши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Унинг келиши шунчаки орзу. Кучли чап оёғи билан Хамес даражасидаги футболчи жамоани кучайтириши турган гап. Шаҳар уни қучоқ очиб кутиб олади ва ишонаманки, у бу ерда ўзини энг яхши томонларини кўрсатади. Бироқ, шунга қарамай, Хамес 10 рақамдаги либосни танлама. Бу оиламизнинг қадри ва отамга тегишли ҳисобланади. Аввалроқ, уни Игуаинга, кейин эса Инсиньега тақдим этишлари ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Лекин, ҳаммаси NBA каби бўлиши зарур», – дейди Синагра.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 1984-1991 йиллар оралиғида неаполликлар шарафини ҳимоя қилган бўлиб, 188та ўйинда 81та гол урганди. Унинг ўгли эса 2004/05 йилги мавсумни «Наполи»нинг ёшлар таркибида ўтказган.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments