Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?
29 jul 13:40
News
Кеча Мираброр Усмонов хотираси учун ўтказилган мусобақада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси (2003 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар) Япония олимпия терма жамоасига (2005 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар) 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Япониянинг мақсади тушунарли улар 2028 йилги Олимпиада учун ҳаракатни мана шу терма билан бошлашган. Ҳозир 19-20 ёшли футболчилар иккита U-23 Осиё кубогида иштирок этишади. Чунки уларнинг ёши бунга йўл қўяди.
Тимур Кападзе олимпия терма жамоасига бош мураббий бўлганида эсингизда бўлса керак Ўзбекистонда ўтган U-23 Осиё кубогида U-21 билан қатнашган ва финалгача чиққанди, кейин Қатардаги U-23 Осиё кубогида ҳам қатнашиб Олимпиада йўлланмасини қўлга киритганди.
Нега биз ҳам бу тажрибадан воз кечганимизга тушунмадим. Нега ҳозирнинг ўзидан U-23 терма жамоаси негизида Фарҳод Нишонов бошчилик қилаётган жамоани (2005 йил ва ундан кейин туғилган футболчилар) шакллантирмаяпмиз? Ахир бўлажак U-23 Осиё кубоги Олимпиадага йўлланма бермайдику.
Ҳозирги футболчиларда (2003 йил ва ундан кейин туғилганлар) нима айб дейишингиз мумкин. Тўғри уларда айб йўқ, раҳбарият шундай қарор қабул қилган ва ҳамма футболчиларимиз ҳар қандай ҳолатда ҳам терма жамоада ўйнашга доим тайёр. Агар ёши бўйича чақириб соврин ютиш вазифаси қўйилган бўлса эртага бу жамоага Аббос Файзуллаев ва Абдуқодир Ҳусанов ҳам чақириладими?
U-23 Осиё кубогида ёшларга имкон бермайдиган бўлсак фақат ва фақат чемпионлик қўлга киритилсагина бу қарор тўғри бўлиб чиқади. Шундай экан ҳозир U-23 жамоасида ўйнаётган укаларга мурожаат: Раҳбариятнинг қарори ўзини оқлаши учун U-23 Осиё кубогида ғолиб бўлинг.
Лекин унутмангки Япония сиздан 2-3 ёш кичик футболчилар билан боради Осиё кубогига ҳам.
Similar news

Comments
ака Хайдаров катта хато килдилар
. Нима бу́лганда хам тезкор шиддатли хужумкор у́йнаш керак эди U-23 термамиз . Ха Равшан акадан ку́прок нарса кутгандим афсус .