Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби
05 aug 15:48
News
Манба: Ўзбекистон МТЖнинг CAFA турнири учун эҳтимолий таркиби
Мусобақанинг боши ФИФА кунига тўғри келмагани боис терма жамоага фақат маҳаллий клубларда ўйнаётган футболчиларни чақириш мумкин. Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг тахминича, Кападзе қуйидаги футбочиларни чақиради:
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов, Ботирали Эргашев, Владимир Назаров.
Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов, Зафармурод Абдирахматов, Умар Эшмуродов, Ислом Тўхтахўжаев, Алибек Давронов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Шерзод Насруллаев.
Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев, Асадбек Раҳимжонов, Жамшид Искандеров, Азиз Турғунбоев, Ҳожимат Эркинов, Руслан Жиянов, Ойбек Бозоров, Азиз Холмуродов.
Ҳужумчилар: Игорь Сергеев, Бобир Абдихолиқов, Ҳусайн Норчаев
Championat.asia ходими Толибжон Қосимовнинг қўшимча қилишича, Муҳаммадрасул Абдумажидов, Аброр Исмоилов, Жасур Жалолиддинов ва Алишер Одилов ҳам ушбу рўйхатдан жой олади.
Эслатиб ўтамиз, CAFA Nations Cup 29 августдан 8 сентябрга қадар бўлиб ўтади. Ўзбекистон "А" гуруҳи ўйинларини Тошкентда қабул қилиб, Қирғизистон, Туркманистон ҳамда Ўмон билан беллашади. "B" гуруҳида эса мезбон Тожикистон Эрон, Афғонистон ва Ҳиндистон билан тўқнаш келади. Мусобақанинг ярим финаллари ва финалига Тошкент мезбонлик қилади.
Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA мусобақаси учун таркибини Кападзенинг ўзи йиғиши маълум қилинган эди.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments