Latest news

13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  0 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  2 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  7 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  5 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  1 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  2 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  9 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  6 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  6

Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди" News

Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"

Суперлига 27-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бухоро" (1:1) учрашувидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Тўғрисини айтаман, жамоамиз кўрсатган ўйин менга ёқди. Йигитлар берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга ҳаракат қилишди. Балки кўп хавфли вазиятларни юзага келтирмагандирмиз, аммо тўп назорати ҳамда майдонда ўзини тутиш бўйича яхши ҳаракат қилдик. Йигитлар учун хурсандман. Бугун яхши жамоага қарши, бўлиб ҳам Ўзбекистон Кубоги финалчиси билан кураш олиб бордик. Футболчиларимизга яхши ўйин учун раҳмат айтиб қоламан.

- Бугунги баҳсда жамоангиз ғалаба қозониши учун нима етишмади?

- Голлар етишмади. Ютиш учун гол уриш керак ва дарвозадан ўтказмаслик лозим.

- Бугун фақат икки нафар футболчи захирадан тушди. Бошқаларнинг ўйини қониқтирдими?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоамизнинг ҳаракати менга маъқул келди. Майдонга тушган ҳамма ўз кучини кўрсатишга ҳаракат қилди.

- Жамоанинг кейинги учрашуви ОЧЛ 2 доирасида Баҳрайн жамоасига қарши кечади. Йигитлар бу ўйинга тайёрми?

- Барча футболчиларимиз соғайиб умумжамоа билан машғулот бораётганидан хурсандман. Маматказин ва Зотеев сафга қайтишди. Бу энг муҳими. Зотеев биз Баҳрайнга учади, Маматказинга эса бироз вақт керак, чунки у умумий машғулотга кеч қўшилди. Балки уни эртага U-21 жамоамиз сафида 45 дақиқа ўйнатармиз.

- Отабек Жўрақўзиевнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қиляпсизми?

- Шахсан мен ҳа. Балки унинг майдондаги иши кўзга кўринмаётгандир, лекин мен ҳаммасини кўриб-билиб турибман.

Rating: +5   

Comments

+2   
02 nov 00:00:59
Soccerland777
Шацких интервьсини қисқа хулосаси: Барчаси яхши, назоратим остида. Секин аста чўкяпмиз.
   
02 nov 09:09:54
Kozim
Reply to comment by Andijon&M_Yu
Фарход Сохибжонов нега анчадан бери куринмаябди..?? Кимда малумот бор.
Шацких жаноблари Сохибжонов билан Абдуганиевни уринбосарлар жамоасига туширворган. Яна уйинчи йук, 10-12 нафа р уйинчимиз бор диб гапиради була. Захирадаги йошлардан кура анча йордам берарди шу иккиси жамоага
   
02 nov 06:12:54
Andijon&M_Yu
Фарход Сохибжонов нега анчадан бери куринмаябди..??
Кимда малумот бор.
   
01 nov 23:24:22
Ravshan Usmonov
Paxtakorda Biror nimani qoyil qilgan bo'lsa ham mayli edi. Bilmadim nimasiga olib kelishdi bu murabbiyni. Andijonni faqat orqaga tortishdan boshqa hech nima qilmayapti bu
   
01 nov 22:36:06
Kane 010 Kane 010
2-Даврада олиб келган уйинчилари умуман узини окламади Токатаевдан ташкари Шацких кетсин контракт янгиламасин Андижон клуби
   
01 nov 22:05:40
Rashid Boltaev
Шатцких тренерчиликда умуман нол
   
01 nov 21:53:01
Жамшид Jamshid
Абдуманноповни алмаштирувриб чарчамади. Новак умуман тезлик йук уйин йук лекин асгсийда охиргача
-1   
01 nov 22:36:35
Адхамжон Низамов
Reply to comment by Аброр Ибрагимов
Галаба козониш учун гол уриб уз дарвозасига гол куйвормаслик керак эканлигини биз билмас эканмиз карангааааа койил Макс!!! Эртак + Жужа + Куз = Макс!!! Андижон мураббийлар штабига Бахтиёр Хамидуллаевни таклиф килиши керак ушанда натижа булади. Омад Андижонликларга!!!
Ха гап,"Андижонни Хамидуллаевга ериш керак.
-2   
01 nov 22:09:23
Аброр Ибрагимов
Галаба козониш учун гол уриб уз дарвозасига гол куйвормаслик керак эканлигини биз билмас эканмиз карангааааа койил Макс!!! Эртак + Жужа + Куз = Макс!!! Андижон мураббийлар штабига Бахтиёр Хамидуллаевни таклиф килиши керак ушанда натижа булади. Омад Андижонликларга!!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика