Latest news

10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  0 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  3 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  3 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  9

Максим Шацких "Ал Васл"га қарши ўйиндан сўнг Championat.Asia сайтига интервью берди News

Максим Шацких "Ал Васл"га қарши ўйиндан сўнг Championat.Asia сайтига интервью берди

Элит Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал Васл"га қарши баҳсдан сўнг (0:1) "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких Championat.Asia сайтига кичик интервью берди.

Интервьюда мураббий ўз жамоаси ўйини, яқин келажак режалари ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида фикр билдирди.

- Сўнгги вақтларда "Пахтакор"нинг натижалари қувонтирмаяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳозир жамоа қуриш давом этмоқда. "Пахтакор" қишда қандай ўзгаришларга тўқнаш келганидан хабарингиз бор. Олдимизга қўйилган вазифаларни бажариш учун нималар етишмаётганини биламиз. Йил охирига қадар Суперлигадаги вазиятни яхшилашга, Элит ОЧЛда муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир "Пахтакор"да "перезагрузка" давом этмоқда. Унинг мевасини кейинги йил кўрамиз.
Мухлисларга мурожаат қилмоқчиман. Қўллаб-қувватловингиз учун раҳмат, жамоа ҳар бир ўйинда буни ҳис қилиб турибди. Бундай осон бўлмаган вақтда бироз сабр қилиш керак. Кейинги мавсум биз кучлироқ бўламиз. "Пахтакор" буткул бошқача бўлади.

- Сизнингча "Пахтакор" кейинги йил чемпионлик учун кураша оладими?

- "Пахтакор" ҳар йили чемпионлик учун курашиши ва Элит ОЧЛда иштирок этиши керак. Бу муҳокама қилинмайди ҳам. Ҳозир клубнинг келажаги учун натижаларни бироз қурбон қилишимизга тўғри келмоқда.
"Пахтакор" буткул бошқа йўлдан кетмоқда: биз ҳозироқ натижа қилиш учун қимматбаҳо легионерлар ва ёши катта футболчиларни харид қилмаймиз. Биз узоқ муддат учун пойдевор қурямиз, унинг асоси - ёш футболчилар ва академиямиз тарбияланувчилари. Кейинги мавсум биз чемпион бўлишимизга ишончим комил.




- Клубнинг селекциясини қандай баҳолайсиз?

- Селекциядан қониқдим. Фақатгина кучли ҳужумчини ўз таркибимизга қўша олмадик холос. Раҳбарият ҳам, биз ҳам ҳозир айнан шу нуқтани кучайтириш кераклигини тушуниб турибмиз. Янги мавсум бошида клубга олиб келиш учун кучли ҳужумчини излашни бошлаб юборганмиз.
Қолган нуқталар бўйича муаммо йўқ, ҳар бир позицияда камида иккитадан тенг кучли футболчи бор. Бу жамоа чемпион бўла олади. Асосийси - кейинги йилга таркибни сақлаб қолиш ва ҳужумчи харид қилиш.

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Дастлабки икки ўйиндан кейин жамоамиз яхши темпда кетмоқда. Мундиалга чиқиш имконияти ажойиб. Бизда кучли авлод ва қобилиятли ёш футболчилар бор. Агар жамоа шундай давом этса (бу биринчи навбатда натижалар ҳақида), ЖЧ-2026га чиқишимизга шубҳа қилмайман ва биз бунга лойиқмиз.


Эмиль Бекмухаммедов суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

+4   
20 sep 14:22:39
JUVE & LIV
Нима бўлсаям Пахтакорга омад манаман деган жамоалаям стабил ўйнай олмайди, деярли бутун таркиб янгиланди ва ёшарди озгина муддат керак тўлиқ шакилланишига, Пахтакор бу поғонадан авваллари хам спокойно ўтган, Элит лигага келсак тўғри муносиб иштирок этиши зарур ну қиммат легионерларга палон пул тўлаш барибир бе фойда чунки араб жамоалари 8 баравар қиммати ва кучлисини олиб келаверади. Бу ёшарган жамоа ТЖга яхши футболчиларни етиштириб беришига ишонамиз.
+3   
20 sep 14:20:18
tohir Abidov
Шахсий фикрим Шацких Пахтакорга муносиб мураббий эмас уни имзоси умуман куринмаяпти.
Пахтакорда умуман жамоавий уйин йуқ булар бумасга хаволатиб олдинг тепиб юбориш бор халос ...5-6 уйинчисига жавоб берворган булар эдим масулиятни хис қилишмаяпти
+2   
20 sep 22:20:27
Davronbek Abduvaliev
Reply to comment by JUVE & LIV
Нима бўлсаям Пахтакорга омад манаман деган жамоалаям стабил ўйнай олмайди, деярли бутун таркиб янгиланди ва ёшарди озгина муддат керак тўлиқ шакилланишига, Пахтакор бу поғонадан авваллари хам спокойно ўтган, Элит лигага келсак тўғри муносиб иштирок этиши зарур ну қиммат легионерларга палон пул тўлаш барибир бе фойда чунки араб жамоалари 8 баравар қиммати ва кучлисини олиб келаверади. Бу ёшарган жамоа ТЖга яхши футболчиларни етиштириб беришига ишонамиз.
Тўғри фикрингизга қўшиламан.
+2   
20 sep 22:20:17
Davronbek Abduvaliev
Reply to comment by JUVE & LIV
Нима бўлсаям Пахтакорга омад манаман деган жамоалаям стабил ўйнай олмайди, деярли бутун таркиб янгиланди ва ёшарди озгина муддат керак тўлиқ шакилланишига, Пахтакор бу поғонадан авваллари хам спокойно ўтган, Элит лигага келсак тўғри муносиб иштирок этиши зарур ну қиммат легионерларга палон пул тўлаш барибир бе фойда чунки араб жамоалари 8 баравар қиммати ва кучлисини олиб келаверади. Бу ёшарган жамоа ТЖга яхши футболчиларни етиштириб беришига ишонамиз.
Тўғри фикрингизга қўшиламан.
+2   
20 sep 18:31:01
Isaev
Сабр қиламизда энди.
+2   
20 sep 15:04:23
PAKHTAKOR вечный N1.
Максим ты каждый год обещаещ что Пахтакор на следующий сезон будеть другой и более сильный командой. А мы видем наоборот.
+1   
26 sep 18:49:15
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Jons
Dekabrda gaplashamiz degandingku, endi keyingi yilga o'tdimi?
2022 ва 2023 да декабрда гаплашамиз - деган. Ва иккисидаяс чемпион бўлди. Нима қиласиз гапни чалкаштириб?
+1   
20 sep 16:02:09
Jons
Dekabrda gaplashamiz degandingku, endi keyingi yilga o'tdimi?
+1   
20 sep 15:17:49
Bek
Кейинги йил режасида узини клубдан кетиш варианти йукмикан шунга аникли киритмабсиладе. Максда тренерли азарти йук бу хеч нимани эпломеди ишонила уткан йилги чемпионлигида командадеги боллани эффпкти билан чемпион булишди холос дальще пахтакор чукишда давом жтвуради макс колса агар. Или украинани урушини тезрок тугатиш кере амаллаб ушанда секин оекни узи беради
   
20 sep 22:40:14
Jasur Narpulatov
Бу йил насаф чемпион булса адолатли булади насаф уйинда мазмун бор колган жамоларда уйини жуда зерикали уйин килади навбахор нефтчи андижон камбинацион уйин йук тавакал уйнайди Бошкович яхши тренерга ухшайди Бунёдкор афсус килса керак Бошквич канака тренер эканлигини курсатди.чемпинатда интрига йук жамолар сонини купайтриш керак бу мени шахсий фикрим
   
20 sep 18:39:13
Fc Muynak sity
Reply to comment by PAKHTAKOR вечный N1.
Максим ты каждый год обещаещ что Пахтакор на следующий сезон будеть другой и более сильный командой. А мы видем наоборот.
Наверно у него в венах депутатская кровь есть
   
20 sep 15:41:18
Azamat Turgunov
Shatskix murabbiyli saloxiyatiga shubxam bor. Shunga timur Kapadze yaxshk variant dib oyliman. Markaziy yaxshi xujumchi olinsa yana chempionli uchun jangga qaytamiz.. bu yil kotta extimol Nasaf chempionli bilan Elit ligaga chiqadi Paxtakor OCHL2 ga ilinishini umid qilaman
   
20 sep 15:04:18
Fc Muynak sity
Шу имконият шароит таъминоти билан Пахтакорни Нагиетилла кутибаевга берсин кеийн курасизлар командани бу Шацких Бабаяндан баттарга ухшайди болларни тренировкасини курдим олдинги Пахтакорни болларидек шижоат интилиш йук уйинга келса хамма билганини уйнамокда шу Шацкихни билиб олган 4-5-1 бор холос бошка хеч нарса йук боллар вазичтга караб харакатда
   
20 sep 14:44:56
Аваз Худойқулов
Бу ўтган йили ҳам очлда шарманда қилганди, бу йил ҳам шу ахвол бўламиз деб айтяпти., кейинги йили ҳам бирор бахона қилмаслигига кафолат борми ??? Қисқаси Пахтакор футболчилари бирор йил бунақа ланж футбол кўрсатишмаган,ўйинчилар мажбуран ўйнашаётгандек, бирор бир янгилик олиб кира олмаяпти Шацких,унгаберилган имкониятни ками қолмади, қисқаси Шацкихни бори шу, жамоага янги қон янги мураббий керак
-1   
23 sep 23:33:15
Fast TV
Максим тоғо Украинада уриш бўмаганида Пахтакорга келармидиз? Ноилождан ўтирибман дегин ишонамиз.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика