Луис Энрике "Барселона"ни мақтади
30 sep 2025 22:23
News
Луис Энрике "Барселона"ни мақтади
"Бу жуда чиройли ўйин бўлади. Қачонки майдонда тўп билан бўлиб, ҳужум қилишни яхши кўрадиган икки жамоа ўйнаса, шон-шараф биринчи ўринга чиқади. Педрини яхши биламан, у ақлбовар қилмас футболчи. "Барселона"нинг ўйин услуби менга ёқади, айниқса, Педри майдонда бўлганида.
Барча мураббийлар ҳимоя ва ҳужум ўртасида баланс излайди. Эртага ўйнайдиган жамоаларда деярли бир хил савиядаги ҳимоя ва ҳужумчилар бор.
Бу биз учун ҳаяжонга тўла баҳс бўлади - чунки биз руҳан кучли жамоага қарши ўйнаймиз. Уларнинг мураббийи даражаси жуда юқори, уни мен анчадан буён яхши биламан. Мураббий ҳам футболчилар ҳам яхши ўйин ўтказишни истайди. Иккала жамоанинг асосий қуроли - тўпни ушлаб тура олиши бўлади.
Ханси Фликни ҳурмат қиламан. У жамоани нолдан бошлаб ўзи қурди. Жамоа ҳужум қилмоқда, яхши ҳимояланади, исталган ўйин ҳолатига тезда мослаша олади. Бу жамоа менга ёқади, ҳали ҳам "Барселона"нинг ўйинларини томоша қиламан ва завқ оламан. Улар менга хурсандчилик тақдим қилишади", - деди Энрике.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments