Леонардо: "Неймар борасида "Барселона" билан келишиб олгандик, аммо..."
31 aug 2019 15:18
News
Леонардо: "Неймар борасида "Барселона" билан келишиб олгандик, аммо..."
"Неймар борасидаги бизнинг позициямиз доимо аниқ бўлиб келганди. У борасидаги дастлабки таклиф 27 августда бўлганди. Биз доимо музокараларга тайёрмиз, бироқ бизда бу борада ёзма равишда розилик берилмаган. Бугун биз ўзимиз истаган нарсаларга эришдик, аммо бу келишув эмас.
Барча Неймар борасидаги маълумотларни билишни истайди. Трансферлар ойнаси ёпилишига 3 кун қолди. Лекин бу трансфер амалга ошмайди.
"Барселона" билан ушбу трансфер борасида келишиб олгандик. Албатта, Неймарни сотишни истаймиз, аммо бу фақатгина биз истаган нархда амалга ошади.
Барча клубда ҳам Неймарни сотиб олишга етарлича маблағ мавжуд эмас. "Барселона" бизга бир неча футболчисини таклиф қилди, бироқ бу бизга қизиқарли бўлмади.
27 августдаёқ Дембеле бизга ўтиши мумкин эди. Лекин "Барселона" билан бу борада келиша олмадик, шу боисдан у билан гаплашмадик ҳам. Яна музокаралар бўладими? Бу "Барселона"га боғлиқ", - деди Леонардо.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments