Latest news

18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  0 18:27Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"  0 17:59"Атлетико" Альварес бўйича қарор қабул қилди  2 17:31"Реал" футболчиси жамоадаги ўрнидан норози  3 17:02Ди Канио: "Леау майдонда сайр қиляпти"  0 16:33Абдуқодир Ҳусанов Тимбер, Вальверде, Бернарду Силва, Олисе, Осимхен ва Кейн билан бир рўйхатда  6 16:05"Барселона"да янги Месси пайдо бўлиши мумкин  5 15:37Ўзбекистон U-15 терма жамоаси РФА U-16 билан дуранг ўйнади  0 15:15Эшитдик-да! "Манчестер Сити" "Ланс"дан яна бир футболчи сотиб олмоқчи  0 14:47Эрон ФИФАдан ўйинларини АҚШдан Мексикага кўчиришни сўрамоқда  5 14:19"Барселона"да Хулиан Альварес эҳтимолий трансфери ҳақида фикр билдирилди  0 13:51Карло Анчелотти: "Реал"дан кейин бошқа клубда ишлашни истамадим"  0 13:26"Арсенал" янги ҳужумчи топди  0 12:58Испания терма жамоаси Аргентина ўрнига тезда янги рақиблар топди  3 12:30Манба: "Барселона" Флик билан шартномани узайтиради  0

Кроос Винисиус ҳақида: "Бернабеу" ҳуштак чалмаган ўйинчи буюк бўла олмайди. Танқид учун доимо машҳур исмлар танланади" News

Кроос Винисиус ҳақида: "Бернабеу" ҳуштак чалмаган ўйинчи буюк бўла олмайди. Танқид учун доимо машҳур исмлар танланади"

"Реал" собиқ футболчиси Тони Кроос Винисиус ҳақида гапирди.

"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос мухлисларнинг Винисиус Жуниорга нисбатан ҳуштак чалиши ҳақида фикр билдирди.


"Менга бир таниқли шахс: "Бернабеу"да ҳуштак чалмаган ўйинчини буюк деб бўлмайди, деган эди. 2019 йилда "Аякс"га 1:4 ҳисобида ютқазганимизда, мен ҳам ўзимга нисбатан ҳуштак овозини эшитганман. Айтиш мумкинки, бу "Реал"нинг энг яхши жиҳати эмас. Аммо бу кўп жиҳатдан бу ерда бўлиш, бу клуб билан шартнома имзолаш нимани англатишини акс эттиради.


Матбуот бўладими, мухлислар бўладими, камроқ танилган футболчиларни камдан-кам танқид қилишади. Яхшими-ёмонми, улар ҳар доим машҳур исмларни танлашади. Агар сизни ўйиндан олдин ҳуштак билан қаршилашса, бу клуб ва бошқалар хоҳлаган нарсага - ғалаба қозониш ва яхши ўйнашга эришишни қийинлаштиради. Ҳозирги вазият шундай, у энг ёқимли эмас ва ягона чиқиш йўли - бу натижалар, руҳий ҳолат ва яхши ўйиндир. Биз буни бошдан кечирганмиз," деди Кроос "Einfach mal Luppen" подкастида.

Rating: +3   

Comments

   
22 jan 07:20:46
F.K.N.
Оғзингни қўлинг билан ёп крос оғзингни.
   
22 jan 02:46:39
Лутфулла
Кросснинг Реал ишга чақириб қолар деган умиди борми, икки кун булди кукларга кутариябди
   
21 jan 23:34:26
Qirol Zidan
Кроос – профессор. Унинг майдондаги ва ундан ташқаридаги интеллекти шундан далолат беради. Винисиус билан юз берган ҳолатни ҳам яхши ифодалабди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика