Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди
15 oct 14:18
News


Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди
Ушбу 60 иқтидор орасида "Барселона", "Аякс", "Порту", "Бенфика", "Боруссия" Дортмунд каби жаҳоннинг йирик клублари футболчилари бор. Эътиборлиси, ушбу рўйхатга ўзбекистонлик иқтидор - Садриддин Ҳасанов ҳам киритилган. 2008 йилнинг 21 майида туғилган "Бунёдкор" вакили ҳақида нашр қуйидагича изоҳ берган:
Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши U-17 Осиё Кубоги финалида 0:0 ҳисобида тенг ўйнаётганди, аммо икки қизил карточкадан сўнг майдонда тўққиз киши бўлиб қолишди. Катта саҳнага Хасанов чиқди. Унинг индивидуал голи жамоага 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишга ёрдам берди. Турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган Хасанов умумий ҳисобда 4 та гол киритди.
Чап қанотдан марказга ўтиб ҳужум қилишни ёқтиради, тез, жисмонан бақувват ва гол ҳиссини яхши ҳис қиладиган футболчи ғолиблар руҳига эга. Унга аллақачон Туркия клублари қизииш билдирмоқда, аммо яқин вақт ичида бошқа вариантлар ҳам пайдо бўлиши мумкин — айниқса, агар у ОФКнинг "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофотига сазовор бўлса.
Similar news

Comments