Latest news

17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:54"Лестер" - "Челси". Кимлар асосий таркибда?  0 16:39"Андижон" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  2 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  12 13:50Энрике: "Ҳайратланарли томоша кўргингиз келса "Дю Солей Цирки"га боринг"  1 13:426+4+3. Кузги имтиҳондан яхши ўтдик  24 13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  5 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  1 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  18 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  6 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  7

"Катанец терма жамоамизда бошида нимадир қила олмаслиги мумкин, лекин...". Мутахассис фикри News

"Катанец терма жамоамизда бошида нимадир қила олмаслиги мумкин, лекин...". Мутахассис фикри

Мутахассисларнинг Ўзбекистон миллий терма жамоасига тайинланиши кутилаётган янги бош мураббийи Сречко Катанец борасидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз.

Айни пайтда "Турон" жамоасида Игорь Шквиринга кўмаклашаётган собиқ футболчи, Ўзбекистон терма жамоасида бир нечта учрашувларда майдонга тушган Шуҳрат Раҳмонқулов Сречко Катанец ва бошқа мавзуларда муносабатини билдирди. 

Сречко Катанецнинг тайинланиши ҳақида

- Аввало ҳар қандай хорижлик мураббий келгач вақт бериш керак. Ўз вақтида МХСК клубида тўп тепганмиз. Ўшанда жамоани чемпион қилиш учун бир неча йил вақт кетган. Энг яхши футболчилар йиғилган бўлса ҳам, натижа дарров келмаган. Мазкур жараён осон эмас. Мураббий ва футболчилар бир-бирини тушуниб олиши лозим. Раҳбарият ҳамда мураббийлар ўзаро тил топишиб кетиши муҳим аҳамият касб этади. Биласиз, футболда майда камчилик бўлмайди. Катанец терма жамоамизда бошида нимадир қила олмаслиги мумкин. Олиб келиндими, шароит ва вақт берилсин. Ҳамма нарсани ўз фурсати бор. Словениялик мураббий оз мунча пулга келмаётгани аниқ. Раҳбарият ҳамма нарсани тарозига солиб кўрган, деб ўйлайман. Ироқда ишлаган бўлса ҳам, энг яхши футболчиларини йиғиб, Европаларда йиғин ўтказган. Ироқда яшамаган, деб ўйлайман. 

Шуҳрат Раҳмонқулов қайси мураббий бошқаришини кутаётганди? Мазкур саволга мураббий қуйидагича жавоб берди. 

- Ўзимизни мураббийларга имконият берилади, деб ўйлагандим. Ўзбекистонда яхши мутахассислар бор. Олдимиздан оққан сувнинг қадри йўқ. Клуб мисолида айтаман, Виктор Кумиковни "Андижон"га чақиришди. Бундан бироз мураббий сифатида ранжидим. У келиб нима қилиб берарди? Шунча йил Ўзбекистонда ишлаб нима олиб кирди? Ёш мураббийлардан Ёрқин Назаров энди яхши ишлаб келаётганди. У ҳам ердан чиққан қўзиқоринмас. Ўз вақтида собиқ иттифоқ ўсмирлар терма жамоасига чақирилган. Яхши мураббийлар қўл остида тўп тепган. Ҳаммаси изига тушаётган паллада ўрнига бошқа мураббийни олиб келишди. Ўзбекистонлик мураббийларни озроқ вақт бўлдими ёки танаффус юзага келдими, хорижга тажриба оширгани юбориш зарур. Катанец олиб келиндими, юқорида айтганимдек, фурсат бериш керак. Эшитишимга қараганда, жуда талабчан экан. Европадан бизга қандайдир янгилик олиб кирса, бундан фақат хурсанд бўламиз. Бу футболимиз равнақи учун муҳим. Шунингдек ҳар бир клуб мураббийлари қўлдан келганча Катанецга ёрдам беришини истардим. Масалан, бир клубдан 1 та футболчи, бошқа клубдан 4 та футболчи чақирса, мураббийлар ҳафа бўлмаслиги даркор. Дейлик, "сени чақирмади, уни ўрнига бошқа футболчини чақирибди, барибир сени ўйнатмайди", деган гаплар ўрнига барча бирлашиши шарт. Футболчи терма жамоага кўзи ёниб катта иштиёқ билан борсин-да, чунки бу ўз номи билан терма жамоа. Мураббий шунча футболчилар орасидан уни чақирди. Кенгайтирилган таркибга кирган 25 нафар футболчидан 20 нафарини олиб қолса, қолган 5 та футболчи ҳафа бўлишни бошлайди. Натижада унинг клубдаги мураббийи ранжийди. У футболчини олиб қолиб, меникини қайтариб юборибди, "кейинги сафар чақирса, баҳона қилиб юбор, борма, ундан кўра ўзимизни клубга ёрдаминг тегсин", дейди. Мана шундай йўл билан футболчининг онгини ўзгартириб қўяди. Қўпол гапирганда ҳар бир мураббий ўзининг клубини ўйлайди. Мана шундай нарсалар бўлмаслиги лозим.  

Эктор Купер келгач Осиё кубогига тайёрлаш учун вақт кам эди. Қайсидир маънода қитъа мусобақаси жаҳон чемпионати йўлида қурбон қилинди, дея оламиз. Катанец билан ҳам шундай ҳолат такрорланиши хато бўлмайдими? Мазкур саволга мураббий қуйидагича жавоб берди ва бугунги авлод ҳақида ҳам айтиб ўтди.

- Терма жамоага келиб, бир калла устун рақибларни ютиб, дарҳол натижа қилиш осон иш эмас, қийин. Тўғри, уни олдида терма жамоани тайёрлаш учун вақт етарли. Осиё кубогида ҳам бирор натижа қила олмаса, фожиа ясамасдан, қўллаб-қувватлашда давом этиш маъқул. Бундай катта турнирлар футболчиларимизнинг даражасини билиб оладиган пайт ҳисобланади. Катанец ким нимага қодирлигини ўшанда билиб олади. Биринчидан ҳозирги авлод ҳақида гапирсак, қани Жепаровлар? Одил Аҳмедов ҳам фаолиятини якунлаш арафасида, ёши ўтиб қолди. Уларнинг ўрнини босадиган футолчилар чиқмаяпти. Ностандарт қарорларга эга, битта пас билан голли вазиятга олиб чиқадиган ижрочилар саноқли қолган. Бу билан ўзимизнинг футболчиларни камситмоқчи эмасман, лекин битта зўр авлод чиқмаяпти-да. Мисол учун, битта клубда яхши иқтидорли келажаги порлоқ футболчи чиқиб қолса, кучли клубга кетмасдан, қолиб кетаверади. Топ-клублар сўрадими, бериш лозим. Водийда, умуман, Ўзбекистонда иқтидорлар жуда кўп. Уларнинг кўпи йўқолиб кетди. Мураббийнинг битта хатоси, ўша клуб сўраганда бермаслиги ўз таъсирини ўтказмоқда. Футболчининг устози "Бунёдкор"га бераман деса, ота-онаси "Пахтакор"га дейди. Натижада ўртада низо юзага келади. Бола қолиб кетади. Академияларимизни кўпайтиришимиз мақсадга мувофиқ бўларди. Ҳозирда чемпионатимизда "саёҳатчи" легионерлар кўпайиб кетган. Агарда академияларимиз "Бунёдкор" ёки "Насаф" каби ишласа, рақобат юзага келса, савиясиз легионерларни кераги бўлмай қолади.

Мураббийдан терма жамоамиз ҳақидаги фикрлари билан бир қаторда, "Турон" ҳақида ҳам сўрадик.

- "Турон" клуби ташкил топганига кўп бўлгани йўқ. Шунга қарамасдан, қисқа вақт ичида кўп ишларни амалга ошира олишди. Суперлигага чиқишди, қўлдан келганча ҳаракат қилишмоқда. Бунинг учун клуб раҳбарларига миннатдорчилик билдираман. Игорь Шквирин ёрдамга чақирди. Жамоани учрашувларга муносиб тайёрлашга уриняпмиз. Худо хоҳласа ҳаммаси ижобий томонга ўзгаради, деб ўйлайман, чунки клубда ҳамма ўз ишини сидқидилдан бажаряпти. Кўп клубларда фаолият олиб бордим. Ҳар бир ходим ўз ишини қилиши керак экан. "Турон"да шу нарсани кўрдим. Профессионаликка интилишмоқда. Маълум бир мактаб кўрмаган футболчилар ҳам бор. Кўча футболидан кириб келган ҳамма футболчи ҳам профессионаликка  риоя қилмайди. Бу ерда футболчиларда ҳаракат бор. Академиямизни кейинги йилдан янада яхшироқ йўлга қўямиз. Ҳозир ҳам йўқ эмас. Янада яхшироқ бўлиши учун тинимсиз меҳнат қилишмоқда. Раҳбарият академияга катта эътибор қаратмоқда. Уларнинг мақсади маҳаллий футболчилар билан яхши жамоа тузиш. Босқичма-босқич ОЧЛга чиқадиган даражага келтиришмоқчи. Бу йил бироз қийинроқ бўляпти. Мавқейимизни кўтариб олсак, кейинги йил бошқача "Турон"ни кўрасизлар. Ўринбосарларимиз ўз чемпионатларида иккинчи ўринда кетишмоқда. Легионерларнинг ўрнини босадиган футболчилар етишиб чиқмоқда. Ўйинларини кўрдик. Тўғри тарбияласак, мевасини оламиз. Бизга ўртамиёна легионер керак эмас. Ўзимизнинг ёш ва маҳаллий йигитларни пишитсак бўлади. Уларни хориждан келган футболчилардан кам жойи йўқ. Фақат тажриба ва ишонч билдириш лозим, тамом. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика