Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда
26 dec 2025 19:49
News
Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда
2026 йилда Ла Лиганинг илк ўйинларидан бири Каталония дербиси — "Эспаньол" ва "Барселона" ўртасида бўлиб ўтади. "Эстади-Корнелья-Эль-Прат" стадионида қўшни жамоани қабул қилишга алоҳида тайёргарлик кўрилмоқда.
"Diario Sport" нашрининг хабар беришича, стадион периметри бўйлаб махсус тўрлар ўрнатилади — бу майдонга бегона буюмлар улоқтирилишининг олдини олиш учун қилинмоқда. Савол туғилади: нима учун? Сабаб майдонда эмас, балки шахсда — "Барселона" дарвозабони Жоан Гарсияда.
Бу дарвозабон жорий ёзда айнан "Эспаньол"дан "кўк-анорранглилар" сафига ўтган. Шу боис мухлислар собиқ футболчисига нисбатан "илиқ" (аниқроғи, кескин) муносабат билдириши мумкин ва клуб раҳбарияти айнан шундан хавотирда.
Агар нохуш ҳолатлар юзага келса, "Эспаньол" молиявий жарималардан тортиб, трибуналарнинг қисман ёпилишигача бўлган жазоларга дуч келиши мумкин.
Link :
Source : Diario Sport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments