Latest news

14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  0 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  3 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  1 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  2 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   2 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  2 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   4 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  13

Каррагер Салоҳнинг кетиши ҳақида: “Энди кеч бўлди” News

Каррагер Салоҳнинг кетиши ҳақида: “Энди кеч бўлди”

“Ливерпуль” собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер мерсисайдликлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг “Реал”га ўтиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

“Буни муҳокама қилиш мантиқан тўғри эмас деб ҳисоблайман. “Ливерпуль”да бир неча йил олдин ҳам шу каби муаммо юз берганди. “Манчестер Юнайтед” ғалабали юришини давом эттирган бўлсада, Роналдунинг кетиши олдинга ташланган қадамдек туюлган, чунки “Реал” бу “Реал”дир. Бироқ, ҳозир иккала испан гранди сезиларли даражада пасайди.

Салоҳда шартнома бўйича 2,5 йил қолди. Буни муаммо сифатида кўрмаяпман, боиси, “Реал” 28-29 ёшли Эден Азар учун жуда кўп пул сарфлаган. Салоҳ эса эндигина шу ёшга яқинлашмоқда ва фикримча, бу трансфер 1-2 йил олдин амалга ошса мантиқан тўғри бўларди. Агарда футболчини катта сумма эвазига сотиб олмоқчи бўлсанг, уни 25 ёки 26 ёшда бўлишини хоҳлайсан – бу сармоя ўзини оқлаши мумкин. Бунга ишонмайман-ку, аммо Салоҳ кетса, “Ливерпуль” яхшигина пулга эга бўларди, лекин ўйлашимча, энди кеч бўлди”, дейди Каррагер.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика