"Жуда қаттиқ тегдими, а?" — Гризманн мусобақани тарк этган "Барселона" устидан кулди
04 mar 12:49
News
"Жуда қаттиқ тегдими, а?" — Гризманн мусобақани тарк этган "Барселона" устидан кулди
Қасос ва аламли хотиралар:
Гарчи "Барселона" жавоб ўйинида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, бу уларнинг финалга чиқиши учун камлик қилди. Сабаби, дастлабки баҳсда Диего Симеоне шогирдлари 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тантан қилишган эди.
Ўйиндан сўнг франциялик ҳужумчи майдонда тушкун ҳолатда ётган "Барселона"нинг икки футболчиси фонида ўзининг нишонлаётган суратини жойлади ва унга шундай изоҳ қолдирди:
"Жуда қаттиқ тегдими, а?"
Бунинг сабаби нимада?
Эслатиб ўтамиз, Гризманннинг бу пости шунчаки пайдо бўлиб қолгани йўқ. 2025 йилнинг март ойида "Барселона" Ла Лига доирасидаги сафар ўйинида "Атлетико" устидан мўъжизавий ғалаба қозонганидан сўнг (72-дақиқагача 0:2 ютқазатуриб, 4:2 ҳисобида ютиб кетган), клуб матбуот хизмати худди шундай изоҳ билан Гризманннинг суратини тармоқларга жойлаган эди. Антуан орадан бир йил ўтиб, каталонияликлардан муносиб тарзда "ўчини олди".

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments