Latest news

22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  6 22:00ЖЧ U-17. Ирландия — Ўзбекистон (Матнли трансляция)  53 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  15 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:20"Сандерленд" — "Арсенал". Таркиблар маълум  2 21:16"Атлетико" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  3 20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  3 20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  174 20:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди  20 19:48Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"  15 19:17Суперлига. "Ризеспор" меҳмонда дуранг ўйнади, Алиқулов захирадан ўйинга қўшилди  0 19:09Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея Республикасига қарши иккинчи ўртоқлик баҳсида мағлубиятга учради  3 18:50Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалабага эришди  23

ЖЧ U-17. Ирландия — Ўзбекистон (Матнли трансляция) News

ЖЧ U-17. Ирландия — Ўзбекистон (Матнли трансляция)

ЖЧ U-17 "J" гуруҳ 2-тур доирасида Ирландия — Ўзбекистон ўйини бўлиб ўтмоқда.

ЖЧ-U17. "J" гуруҳи. 2-тур.

Доҳа. "Aspire Academy". 9 майдон.

Ирландия — Ўзбекистон 2:1. LIVE.

Гол: Абубакир Шукуруллаев 19', Грэди Макдоннелл 32', Майкл Нонан 75',

Бош ҳакам: Мерифе Абду (Камерун)

Ёрдамчи ҳакамлар: Робле Элейе, Доэ Жоэль (Жибути)

Захира ҳаками: Ҳамза Ал-Фориқ (Марокаш)

Комиссар: Гупта Ави (Ҳиндистон)


Ирландия: 1.Алек Нонан, 4.Ойсин Макдонаг, 5.Винни Леонард, 6.Рори Финнеран, 7.Гради Макдоннелл (с), 9.Майкл Нонан, 10.Рамон Мартос, 11.Жейден Уме, 12.Райан Батлер, 13.Аде Соланке, 17.Макс Ковалёвскис

Захира: 16.Жорж Молоне, 21.Коре Шеридан, 2.Жош Куллен, 3.Финн Шерлок, 8.Киан Макмахан-Браун, 14.Гавин Макатир, 15.Виктор Ожианвуна, 18.Броди Ли, 19.Годнес Огбонна, 20.Син Спайт

Ўзбекистон: 21.Нематуллоҳ Рустамжонов, 3.Муҳаммад Ҳакимов, 4.Мўминхон Баходирхонов (с), 7.Садриддин Ҳасанов, 10.Муҳаммад Ҳабибуллаев, 11.Сайфиддин Содиков, 13.Абдулмалик Анваров, 15.Муҳаммадали Мусаханов, 16.Азизбек Абдумўминов, 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Азизбек Эримбетов

Захира: 1.Иброҳим Шокиров, 12.Баходир Избасканов, 2.Қаҳрамон Турғинов, 5.Амирхон Мурадов, 6.Мирзазиз Абдукаримов, 8.Абдусамад Саидов, 14.Беҳруз Саидмуродов, 17.Жамшидбек Рустамов, 20.Асилбек Алиев, 9.Нурбек Сарсенбаев


ЯНГИЛАШ

75. ГОЛ! Майкл Нонаннинг голи Ирландия терма жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

73. Ўзгариш! Муҳаммад Ҳабибуллаев ўрнига Жамшидбек Рустамов майдонга тушди, Садриддин Ҳасанов ўрнини Абдусамад Саидов эгаллади.

71. Нематуллоҳ Рустамжонов рақибнинг хавфли зарбасини бартараф этди.

67. Нематжонов бурчак зарбасидан оширилган тўпни эгаллаб олди.

65. Содиқовнинг қанотдан узатган пасини якунлайдиган футболчи топилмади.

62. Абубакир Шукуруллаев ўнг қанотдан дарвоза томон зарба йўллади. Рақиб дарвозабони эса зарбани қайтариб юборди, қайтган тўпга Муҳаммад Ҳабибуллаев эга чиқди, бироқ ҳимоячилар Ҳабибуллаев зарбасини тўсишди.

61. Ўзгариш! Азизбек Абдумўминов ўрнига Асилбек Алиев майдонга тушди.

57. Сайфиддин Содиқов рақиб жарима майдончасида йиқилди, аммо бош ҳакам вазиятга эътибор қаратмади.

51. Ирландия қанотдан ҳужум уюштирди, аммо дарвозага йўлланган зарба ўта ноаниқ.

46. Жарима зарбасидан ўзатилган тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди.

45. Ирландия таркибида ўзгариш. Макс Ковалёвскис ўрнига Виктор Ожианвуна майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45+4. Ойсин Макдонагнинг қўлига тўп тепди ва терма жамоамиз VAR challenge имкониятидан фойдаланди, аммо бош ҳакам 11 метрлик зарба белгиламади.

Биринчи бўлим якунига тўрт дақиқа вақт қўшиб берилди.

45+2. Рори Финнеран Рустамжонов дарвозаси томон кучсиз зарба йўллади.

45. Азизбек Абдумўминов бурчак зарбаси ишлаб олди.

41. Сайфиддин Содиқ ўз қанотидан ҳужум уюштирди, аммо рақиб ҳимоячиси пасни бартараф этди. Бурчак зарбаси бизнинг фойдамизга.

40. Огоҳлантириш! Азизбек Абдумўминовга майдон марказидаги қўполлик учун сариқ карточка кўрсатилди.

35. Терма жамоамиз тўпни кўпроқ назорат қилмоқда.

32. ГОЛ! Учрашувда ҳисоб тенглашди. Чап қанотдан узатилган тўпни Грэди Макдоннелл боши билан дарвозамизга жойлаб қўйди.

Исломбек Исмоилов бош ҳакам қарорларидан норози. Бош мураббий ҳиссиётларга берилди, ёрдамчи ҳакам эса мураббийимизни тинчлантирди.

25. Ирландия ўйинни назорат қила бошлади.

19. ГОООООООЛЛЛЛЛ!! Абубакир Шукуруллаев майдонга марказида тўпни олиб қўйди ва ҳужумни бошлади. Ҳужум эса гол билан якун топди. Гол муаллифи ҳам Шукуруллаев.

16. Ирландия чап қанотдан ҳужум уюштирди, аммо бош билан йўлланган зарба ноаниқ эди.

14. Сайфиддин Содиқов рақиб дарвозабони билан бирга-бирга чиқди, аммо ирландиялик дарвозабон зарбани бартараф этди.

13. Макс Ковалёвскис ўнг қанотдан пасни амалга оширди, аммо Рустамжонов тўпни осонликча ушлаб олди.

9. Абдулмалик Анваров ҳаводаги тўқнашувда боши билан рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Шифокорлар майдонда.

7. Терма жамоамиз тўпни рақибдан кўра кўпроқ назорат қила бошлади.

Арсен Венгер ўсмирларимизнинг ўйинини бевосита стадиондан кузатмоқда.

4. Абдулмалик Анваров темар жамоамизнинг дастлабки зарбасига муаллифлик қилди. Узоқ масофадан йўлланган зарба ноаниқ чиқди.

2. Ирландия бурчак зарбаси ишлаб олди.

1. Учрашувдаги дастлабки фол Ирландияга фойдасига бўлди.

1. Ўйин бошланди. Олға, Ўзбекистон!

Футболчилар майдонга чиқиб келишди ва икки мамлакат мадҳиялари янгради. Учрашув бошланишига саноқли сониялар қолди.

Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. 

Гол: Абубакир Шукуруллаев 19'



Rating: +7   

Comments

+5   
08 nov 21:16:02
Лацио Пахтакор
Бу қора таппак ҳакам, фақат Ирландия фойдасига ишлаяптику.
+4   
08 nov 21:49:00
Жамшид Ярашов
Reply to comment by Шеф!
Отарчиларни стадиондан хайдаш керак. Фақат асаб тегяпти.
Тўғри айтасиз.ЎФАга айтиш керак бу барабанларни олиб ташлаш керак кавказ асираси миллион алых роз нима керак ўзи умуман тушунмайман
+4   
08 nov 19:39:10
o1o
Omad ukalarim biz duodamiz
+3   
08 nov 21:37:15
Bek Bek
Yaqqol Penalti edi Bermadi Hakam. Hakamga e'tirozlar kop, kop jabhada Irlandiyaga yon bosyapti. Hakamlar bilan ham kurashamiz ekan shekilli bu turnirda
+3   
08 nov 19:59:55
BXZ BXZ
Аллахим у́зи галаба ва омад берсин Мтжимизга олга Ок Бу́рилар .
+2   
08 nov 22:07:14
misha 4954
Арсен Венгер шахсан ўзи ташриф буюрибди. Қойил қолдим лекин. Ўзбекистонга ғалаба ёр бўлсин.
+2   
08 nov 21:41:17
Soccerland777
Каннаваро таркибни эълон қилди!
+2   
08 nov 21:07:26
Шеф!
Отарчиларни стадиондан хайдаш керак. Фақат асаб тегяпти.
+2   
08 nov 20:16:14
Адхамжон Низамов
Омад йигитларга.Галаба ёр булсин.Дуодамиз.
+1   
08 nov 21:40:04
Zohidjon Usarov
Йигитлар шошиб куп хато киляпти жисмоний тайёргарлик хам жуда зур эмас.
+1   
08 nov 21:39:30
Ochilov Farobiddin
Хакам норм бошкаряпди, сенларни узинг холис буб аввал, сикадими ён босиб ю 17 да
+1   
08 nov 21:18:17
SPARTAK
Илтимос админлар 1-0мас0-1ку ту́ґрилаб ку́йилар!!!
+1   
08 nov 21:15:02
Қорасув 16 78 77
0:1 ку. Қовун туширмаларинг!
+1   
08 nov 21:13:19
Otabek Ravshanovich
Bu qora ashaq asabka teyvotti
+1   
08 nov 21:13:00
Андижан
Тушунмадим галаба Ирландия га езилибдию
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика