Latest news

23:49"Челси" — "Вулверхэмптон". Таркиблар маълум  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  0 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  2 22:55ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди  115 22:17Рўзиқул Бердиев: "Ҳаммага раҳмат, бошқа гапим йўқ"  42 21:51Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғинига жалб этилган футболчилар рўйхати эълон қилинди  21 21:43Илёс Зейтуллаев: "Чемпионат охирига келдик, жамоамизда толиқиш бор"  0 21:25Суперлига. "Қўқон-1912" – "Пахтакор" 0:0  0 21:20"Сандерленд" — "Арсенал". Таркиблар маълум  7 21:16"Атлетико" — "Леванте". Таркиблар маълум  1 21:01Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"  8 20:31Баҳром Ҳайдаров: "Ҳозирги кунда бир очко ҳам биз учун қадрли"  3 20:12Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди  181 20:00АПЛ. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди  21 19:48Камолиддин Тожиев: "Умид ҳеч қачон сўнмайди"  19

Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик" News

Вадим Абрамов: "Самарқанддаги мағлубият аламини олдик"

Суперлига 28-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Динамо" (1:3) учрашувидан сўнг "Динамо" бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Учрашувни қандай ўтганини ҳамма кўрди. Шуни айтишим мумкин, "Бунёдкор" яхши жамоа. Биз Самарқандда биринчи мағлубиятни шу жамоадан қабул қилиб олгандик. Шу боис йигитларни руҳлантиришга ортиқа ҳожат бўлмади. Жамоамизга ўзини кўрсатгани ва ғалаба қозонганимиз учун раҳмат айтаман. Ўйлайманки, ўйин мухлисларга ёқди.

- "Динамо" ўн йил деганда сафарда "Бунёдкор"ни мағлуб этди. 

- Бундан хурсандман. Тўғриси, саналарга эътибор бермайман. Фақат ўйин ҳақида ўйлагандик. Самарқанддаги мағлубият жуда алам қилганди. Бугун ўша мағлубият аламини олишга ҳаракат қилдик. "Бунёдкор" бизга етиб олмаслиги учун ҳам ғалаба қозонишимиз керак эди. Бугун "Пахтакор" ҳам очко йўқотди, бу эса бизга қўшимча имконият беради. Яна учта ўйинимиз қолди, бор эътиборни кейинги баҳсларга қаратамиз.

- Бугун "Динамо" узоқ масофадан кўп зарбалар берди. Бу ўйинга белгиланган махсус режамиди?

- Футболда шунақа: рақиб қанча имкон берса, жамоа ҳам шунга қараб ўйнайди. Рақиб жамоавий ҳимояланганда ёриб киришга имкон кам эди, шу боис узоқдан зарбалар кўп берилди.



- Ҳужум чизиғида ўйнаган ёшларнинг ўйини ҳақида фикрингиз?

- Бугун ёшларимиз яхши ҳаракат қилди ва уларнинг ўйинидан қониқдим. Масалан, Ўрмонжоновнинг чап оёғини кўпроқ ёпишга ҳаракат қилишди. У бундан ҳам яхши ўйнай олади.

- Кўп футболчиларда шартнома муддати тугаяпти деб эшитдик. "Динамо" футболчиларни сақлаб қола оладими?

- Тўғри айтдингиз, шартномалар тугаяпти. Лекин футболчиларимизга қизиқиш каттами-йўқми, билмайман. Чемпионат тугаса кўрамиз. Ҳозир бир нарса дейиш қийин. Одамзот шунақа: қаерда қулай бўлса, ўша жойга талпинади. Худди балиқ сувнинг тубини хуш кўргандек. Биз ҳам ўз имкониятимиз даражасида иш тутамиз.

- Футболчиларнинг кутилмаганда жароҳат олишига муносабатингиз?

- Гап шундаки, биз қаерда ўйнасак, ўйиндан олдин майдонга сув сепишади. Биз эса қаттиқ майдонда машғулот ўтказишга ўрганиб қолганмиз. Машғулотларда фақат резина бутсилар кийишади, чунки майдон қаттиқ. Ўйинларни эса юмошоқ майдонда ўтказамиз. Аксар футболчиларимиз фақат ўйин куни тишли бутси кияди. Бу ҳам таъсирини ўтказса керак.

Rating: +4   

Comments

+2   
08 nov 21:14:49
Soccerland777
Баракалла Вадим ака!
+2   
08 nov 21:03:58
Shakhruzz 7o1
Jonamba zan Dinamo
+1   
08 nov 21:59:09
Фарход
Рахмат йигитлар. Самарканд ишкибозларини хурсанд килдиларингиз . Аллохнинг истаги, футболистларимизни харакати, Карленовични фартовийлиги сабаб Бронза медалларга эга булишади Иншооллох
   
09 nov 00:02:18
Фарход
Reply to comment by Rasul Xasanov
Бронза ємас насиб булса кумуш 3 уйинда галаба козонсак хеч ким биздан кумушни тортиб ололмайди
Илохиомин айтганингиз булсин ( сузларингизга рах гухашта фаришталар омин дейсун )
   
08 nov 22:59:57
Rasul Xasanov
Насиб булса Каршидаги сунги тур кумуш медаллар учун булади
   
08 nov 22:57:35
Rasul Xasanov
Reply to comment by Фарход
Рахмат йигитлар. Самарканд ишкибозларини хурсанд килдиларингиз . Аллохнинг истаги, футболистларимизни харакати, Карленовични фартовийлиги сабаб Бронза медалларга эга булишади Иншооллох
Бронза ємас насиб булса кумуш 3 уйинда галаба козонсак хеч ким биздан кумушни тортиб ололмайди
   
08 nov 22:54:00
Маратик
Абрамовни каким утди деганлар Энди гапирсин шкнака состав БН бронза учун купашаяпти,ракиб сохтакор,
   
08 nov 22:50:26
Y@Go_6060
Жонамба зан бобо
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика