Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
07 nov 20:01
News
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
Суперлига
28-тур
"Бухоро" – "Нефтчи" 1:1
Бухоро. "Бухоро" футбол академияси. 18:00
Голлар: Доминик Бегич (Йосим Томашевич) 82' – Владимир Йовович 51'
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Ёрдамчи ҳакамлар: Александр Сидоров, Аваз Абдуллаев
Захира ҳаками: Муҳаммадали Бахтиёров
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
VAR: Абдурашид Худойберганов
AVAR: Алишер Раҳимқулов
Комиссар: Шерзод Ражабов
"Бухоро": 21.Отабек Боймуродов, 2.Иззатилло Пўлатов, 6.Равшан Хайруллаев (8.Анваржон Жўраев, 81), 10.Азизбек Амонов, 25.Фране Чирьяк, 27.Муҳаммад Йўлдошев (9.Амирбек Саидов, 66), 33.Йосип Томашевич, 88.Доминик Бегич, 93.Марко Колакович, 94.Фране Икич, 97.Шаҳбоз Жўрабеков (19.Билол Туплиев, 46).
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 4.Жавоҳир Ўтамуродов, 11.Иброҳим Нўъмонов, 14.Алишер Хайруллаев, 92.Никита Карпенко, 95.Нодир Аҳмаджонов.
"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икром Алибоев, 7.Аброр Исмоилов (77.Билолхон Тошмирзаев, 90+2), 8.Владимир Йовович (11.Қувондиқ Рўзиев, 77), 10.Жамшид Искандеров (24.Ғуломҳайдар Гулямов, 90+2), 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 23.Йован Жокич, 32.Зоран Марушич (70.Сильванус Нимели, 86), 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 15.Шаҳзод Неъматжонов, 22.Алишер Одилов, 33.Шоҳруҳ Ёқубжонов.
Огоҳлантиришлар: Зоран Марушич (31), Йосим Томашевич (50).
Четлатиш: Икром Алибоев (58).
УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!
90+4. Зарбааа! Амоновнинг олисдан йўллаган зарбасини Эргашев қайтаришги эришди.
90+2. "Нефтчи"да 2 та алмаштириш: Искандеров ўрнига Гулямов, Исмоилов ўрнига Тошмирзаев ўйинга қўшилди.
90. Иккинчи таймга 5 дақиқа қўшиб берилди.
89. Саидов тўп учун астойдил кураш олиб бориб, Ғофуровга нисбатан қоидани бузди.
86. "Нефтчи"да ўзгариш: Марушич ўрнига Нимели туширилди.
82. ГОЛ! Томашевичнинг узун пасидан сўнг Бегич тўпни тўхтатмасдан чап оёқдаги зарбаси орқали дарвозага жойлаб қўйди — 1:1!
81. "Бухоро"да алмаштириш: Хайруллаев ўрнига Жўраев тушди.
77. "Нефтчи"да ўзгариш: Йовович ўрнига Рўзиев баҳсни давом эттиради.
73. Зарбааа! Искандеровнинг қулай нуқтадан берган кучли зарбасига аниқлик етишмади.
71. Жокичдан яхши узатма, аммо тўпни рақиб эгаллаб олди, шундан сўнг Марушич тўпни қайтариб олишга эришди.
69. Фарруҳ Сайфиев рақибдан кимгадир сариқ карточка кўрсатишни сўради, ҳакам уни тинчлантирди.
66. "Бухоро"да алмаштириш: Йўлдошев ўрнига Саидов туширилди.
63. Йўлдошев нима қилиб бўлса ҳам қанотда Искандеровни тўхтатиб қолди, жарима.
58. Майдонда тўполон бошланиб кетди. Дастлаб Йовович ва Колакович тортишиб кетди, сўнг Алибоев Амоновни йиқитди. "Нефтчи" ярим ҳимоячисига қизил карточка кўрсатилди.
53. VAR голни ўрганиб чиқди ва уни инобатга олди.
51. ГОЛ! Йововичнинг зарбасидан кейин тўп Икичга тегиб бироз йўналишини ўзгартирди ва дарвозадан жой олди — 0:1!
50. Томашевич қўполлик эвазига Йововични тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди.
46. Иккинчи тайм бошланди!
46. "Бухоро"да ўзгариш: Жўрабеков ўрнига Туплиев тушди.
Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади — 0:0. Танаффус!
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди.
40. Зарбааа! Исмоилов Икични чиройли усулда ортда қолдириб, ўнг қанотдан ичкарига ёриб кирди ва зарба берди, Боймуродовдан сэйв!
35. Исмоиловнинг узун пасидан сўнг тўп бухоролик ҳимоячиларга етиб келди ва улар тўпни дарвозабон Боймуродовга топширишди.
31. Яна Чирьяк йиқитилди, бу сафар Марушич айбдор ва унга сариқ карточка берилди.
30. Исмоилов ҳужумда тўпни тўхтатаман дея Чирьякка нисбатан қоидани бузди.
26. Зарбаа! Алибоевнинг чамаси 15 метрдан йўллаган айланма зарбасига сал аниқлик етишмади.
26. Исмоилов - Искандеров - Марушич комбинацияси ҳужумчининг ўхшамаган паси орқали якун топди, нариги қанотда Йовович бир ўзи очилиб бораётганди.
22. Ууух! Жўрабековнинг зарбасидан сўнг тўп рикошет орқали Бегичга етиб келди, унинг зарбаси устунга тегиб қайтди, бироқ шу вақтда офсайд борлиги эълон қилинди.
20. Цигер эҳтиётсизлик оқибатида Бегични йиқитди, жарима зарбаси.
19. Бу гал Цигер майдон марказига яқин ҳудудда Амонов билан тўқнашиб кетди, ҳакам давом этаётган ўйинни бироз тўхтатиб турди.
17. Пўлатов қанотда Сайфиев билан тўқнашди ва шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди.
13. Ууух! Жўрабековнинг қулай пасидан сўнг Амонов қулай нуқтадан ерлатиб зарба йўллади, ноаниқ.
11. Тажрибали Йовович ҳужум вақтида Томашевични туртиб йиқитди.
8. Искандеровнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини бухоролик ҳимоячилар узоқлаштиришди.
6. Йўлдошев қанотдан тўпни ичкарига ошириш истагида эди, аммо тўпни Исмоиловга олдириб қўйди.
2. Зарбаа! "Бухоро" учрашувни анча фаол бошлади. Ҳозирги вазиятда Пўлатов олисдан дарвозани пойлашга уринди, ноаниқ.
1. Баҳс бошланди!
- Учрашув 18:00 да старт олади.
Similar news
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
ЕЧЛ. Драматик кечган ўйинда "Барселона" меҳмонда "Брюгге" билан дуранг ўйнади
Comments