ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
25 feb 13:10
News
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Ғалаба қозонган конголиклар эса қитъалараро ўтиш ўйинларига йўл олишди.
Аммо нигерияликлар бу натижани адолатсиз деб ҳисобламоқда. Шикоят аризасида Конго ДР терма жамоасининг 6-9 нафар футболчисининг қонунийлиги шубҳа остига олинган. Бу футболчилар Европада (Франция, Нидерландия ва бошқа давлатларда) туғилган бўлиб, икки фуқароликка эга ҳисобланади.
ФИФА ва Конго ДР қонунчилигидаги зиддият
Нигерия футбол федерацияси бош котиби Муҳаммед Саниусининг таъкидлашича, ДР Конгонинг ички қонунларига кўра икки фуқароликка эга бўлиш тақиқланади.
Муҳаммед Саниуси: "Қоидалар жуда аниқ. Конго ДР қонунларига кўра, иккита паспортга эга бўлиш мумкин эмас. Уларнинг кўплаб ўйинчиларида ҳали ҳам Европа паспортлари мавжуд. ФИФА фақат ўз регламентларига таянади ва агар ҳужжатлар жойида бўлса, футболчиларга ўйнашга рухсат беради. Аммо биз ФИФА чалғитилган деб ҳисоблаймиз. Бу ҳақиқий фирибгарлик!".
Нигерияликларнинг фикрича, футболчилар ўз мамлакатларининг Европа паспортларидан воз кечиш бўйича тўлиқ жараёндан ўтмаган ва бу халқаро нормаларга зиддир.
ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ бошлиғи Шерзод Игамбердиев ФИФА шу ҳафта ЖЧ-2026 плей-офф босқичида Конго ДР терма жамоаси ўрнига Нигерия терма жамоаси тушишини ёзди.
"Шу ҳафтада ФИФА Конго ДР ўрнига Нигерия плей-офф баҳсларида иштирок этишини тасдиқлайди".
Нима учун бу Ўзбекистон терма жамоаси учун муҳим?
Ушбу вазият нафақат Африка қитъаси, балки Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Гап шундаки, агар Конго ДР терма жамоаси ўтиш ўйинларини муваффақиятли якунласа, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида бизнинг терма жамоамизга рақиб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Конго ДР Қитъалараро плей-офф финалида Ямайка ҳамда Янги Каледония жуфтлиги ғолиби билан ўйнаши керак эди. Баҳслар 26 ҳамда 31 мартда ўтиши режалаштирилган.
ЖЧ-2026, K гуруҳи
Португалия
Қитъалараро плей-офф ғолиби
Колумбия
Ўзбекистон
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments
Ўзб-баа 2-3 бўлган ва жуда қўпол матоси туфайли еб қўйганмиз учрашув 1997-йилда бўлган
Ўзб-баа 2-3 бўлган ва жуда қўпол матоси туфайли еб қўйганмиз учрашув 1997-йилда бўлган
Ўзб-баа 2-3 бўлган ва жуда қўпол матоси туфайли еб қўйганмиз учрашув 1997-йилда бўлган
Ўзб-баа 2-3 бўлган ва жуда қўпол матоси туфайли еб қўйганмиз учрашув 1997-йилда бўлган
Ўзб-баа 2-3 бўлган ва жуда қўпол матоси туфайли еб қўйганмиз учрашув 1997-йилда бўлган