Latest news

20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  12 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  27 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  14 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2

Жавоҳир Рўзиев: "Чиройли футбол кўрсатмаган бўлсак-да, бу ерга очко учун келгандик" News

Жавоҳир Рўзиев: "Чиройли футбол кўрсатмаган бўлсак-да, бу ерга очко учун келгандик"

"Бухоро" футболчиси Жавоҳир Рўзиев Суперлиганинг 2-тури доирасида "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Ўйин яхши бўлди. Жамоадошларимга раҳмат айтаман. Улар охиригача курашишди. Тўғри, чиройли футбол кўрсатмаган бўлсак-да, бу ерга очко учун келгандик. Охиригача курашгани учун жамоадошларимга раҳмат айтаман.

- "Навбаҳор" ҳам "Бухоро" каби биринчи турда стандартлар эвазига ғалабага эришганди. Рақибни ўрганишда нималарга кўпроқ аҳамият берилди?

- Рақибнинг ўйинини кўрдик. Улар ҳам биринчи турда чиройли ўйин кўрсатмади, натижа учун ўйнади. Бугун майдонда жанг бўлишини билардик. Асосан шунга эътибор қилдик. Йигитлар охиригача курашди. Шу сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман.

- Мавсум бошида "Бухоро" атрофида ҳомий бўйича гап-сўзлар бўлди. Бу жамоага қанчалик таъсир ўтказмоқда?

- Шу гаплардан кейин барча мухлислар "Бухоро" яхши натижа кўрсата олмайди, деб ўйламоқда. Йигитлар буни ўйлагани йўқ. Барчамизга натижа муҳим. Биз бу ҳолатларни ўйламай, бир куч бўлиб, майдонда фақатгина футболни ўйлаяпмиз.

- Кейинги ўйинда жамоа "Хоразм"га қарши ўйнайди. Ўтган йили "Бухоро" ушбу рақибдан аламли мағлубият қабул қилиб олганди. Бу жамоага икки карра куч берадими?

- Биз ҳамма ўйинда ғалаба учун тушишга ҳаракат қиляпмиз. Бу мавсум олдидан мақсадлар катта қўйилган. Насиб бўлса, "Хоразм" билан ўйинда ҳам мухлисларни хурсанд қилишга интиламиз.


Rating: +2   

Comments

   
06 mar 12:58:27
Туйгун
Жавохир укам зур уйнадинг Бухоро мухлислари сен билан фахрланади худо хохласа яхши натижаранинг олдинда
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика