Жанни Инфантино Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
06 jun 17:52
News
Жанни Инфантино Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади
“Жаноби Олийлари,
Ҳурматли Президент!
Кеча Ўзбекистон ўз тарихида илк бор ФИФА Жаҳон чемпионатига чиқиб, Осиёда биринчи бўлиб ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалардан бирига айланди.
Бутун футбол жамоатчилиги номидан Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини ушбу муносиб ва тарихий натижа билан табриклашга ижозат бергайсиз.
Бундай ажойиб ютуқ ушбу муваффақиятга алоқадор бўлган барчанинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва қатъий иродаси туфайли амалга ошди. Сизга, ҳукуматингизга, Ўзбекистон футбол ассоциациясига, футболчиларга, мураббийга, барча ходим ва раҳбарларга, шунингдек, албатта, қалби қайноқ мухлисларга самимий табрикларимни йўллайман.
Муҳтарам Президент, Сизга 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида муваффақиятлар тилайман ҳамда Сиз, Жаноби Олийлари билан яна бир бор учрашиш имкониятини интиқлик билан кутаман".

Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments