Latest news

07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  4 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  0 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  7 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  5 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  60 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23

Жаҳонгир Жиямуродов "Рубин" бош мураббийи этиб тайинланди News

Жаҳонгир Жиямуродов "Рубин" бош мураббийи этиб тайинланди

Бу йилги мавсумда юқори марраларни кўзлаган холда ҳаракат қилаётган “Рубин” жамоаси Биринчи лиганинг 2-тури олдидан жамоага бош мураббий тайинлади.

Футболчилик фаолиятида катта ютуқларга эришган, 2011 йилда “Насаф” жамоаси билан ОФК кубоги ва “Мустақилликнинг 20 йиллиги” кўкрак нишони соҳиби, Олий лига ўйинларида “Машъал”, “Бунёдкор”, “Нефтчи”, “Олмалиқ” “Сўғдиёна” ва “Шўртан” жамоаларида тўп сурган ва аввалги мавсумларда Жиззахнинг "Зомин" клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган Жаҳонгир Жиямуродов Биринчи лигада иштирок этаётган "Рубин” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Бош мураббийга жамоани чемпионатда 1-ўринни эгаллаш вазифаси топширилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Рубин"да тажрибали мутахассис Явар Наджафалиев бош мураббий сифатида ишлаб келаётганди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика