Latest news

01:11Расман: Роберто Фирмино - "Ал Садд" футболчиси!  3 00:51"Милан" футболчиси "Бешиктош"га ўтиши мумкин  0 00:35"Ювентус" футболчисини "Вердер"га сотди  0 00:20Отабек Шукуров Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўйинига ташриф буюрди  0 23:5617 йиллик фаолиятдан кейин Сауль "Атлетико"дан кетди  1 23:39Расман: Уго Экитике "Ливерпуль"га ўтди  2 23:14Рэшфорд: "Барселона"ни уйимдек, бу ердагиларни оиламдагидек кўряпман"  2 22:59"Атлетико" "Ал Насср"га ўтиши керак бўлган футболчини 34 миллионга сотиб олади  0 22:34Месси ва Альба бир ўйинга четлатилиши мумкин  0 22:17Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ЦСКАни кичик ҳисобда мағлуб қилди  6 21:58Ниҳоят, расман: Рэшфорд - "Барселона" футболчиси!  10 21:47Массимилиано Аллегри: "Милан" Европанинг энг яхши жамоасига қарши тенгма-тенг ўйнади"  2 21:11Аббосбек Файзуллаев тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди  14 20:52Рэшфорд "Барселона"да қайси рақамда ўйнаши аниқ  1 20:29"Насаф" назорат ўйинида "Қўқон-1912"дан устун келди  0

Испания Суперкубокни Саудия Арабистонига сотди News

Испания Суперкубокни Саудия Арабистонига сотди

Испания футбол федерацияси (RFEF) мамлакат Суперкубогини чет элда ўтказадиган бўлди, аммо ЛаЛигадагилар Америкада ўйнамайди.

RFEF Испания Суперкубогига талаб камлигини ҳисобга олиб, масалани ўзгача ҳал қилди: Турнир Саудия Арабистонида ўтиши расман тасдиқланди.


- Ёзда Испанияда Қирол Кубоги соҳиби ҳамда лига чемпиони ўртасида ўтказиладиган анъанавий баҳс бўлмади ("Барселона" - "Эспаньол"), бунинг ўрнига Суперкубок январнинг биринчи ярмида, "Тўрт жамоа финали" форматида ўтади: Соврин эгалари сафига яна икки топ-клуб - "Реал" ва "Атлетико"ни қўшишди. Натижада ўтган мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этган 4 жамоа қатнашадиган бўлди.


- Энг муҳим жиҳат: Клублар ғолибни Саудия Арабистонида аниқлашади. AS маълумотларига кўра, федерация уч йиллик шартнома бўйича 120 млн. евро ишлаб олади. Ҳар йили иштирокчи клубларга 20 млн. евро бўлиб берилади, яна 20 "лимон" федерация ҳисобига тушади. Испанияликларда бошқа таклифлар ҳам бор эди (Хитой, Ҳиндистон ва Қатар), RFEF раҳбари Луис Рубиалеснинг айтишича, ушбу келишувда пул катта рол ўйнаган. "Таклиф яхши бўлди, акс холда Суперкубок йўқ бўлиб кетарди. Тўғри, бу пулга боғлиқ масала, аммо олинган даромад аёллар ва ҳаваскорлар ўртасидаги футболни ривожлантиришга йўналтирилади. Ҳа, бизни танқид қилишмоқда, аммо бундайларнинг кўпчилиги иккиюзламачи" - дея тушунтириш берди Рубиалес.


- Молиявий жиҳат туфайли кўпчиликда савол пайдо бўлди. RFEF аввалига бу пулни тенг бўлишни истамади ва клублар обрўсига қараб тақсимлашга уринди. ASнинг хабар беришича, "Валенсия" (ва "Атлетико") учун 3 млн. евро миқдорида гонорар ажратилган экан, "Реал" ва "Барселона" эса 8 млн. евродан олишади. "Валенсия" президенти бу тақсимланиш адолатсизлик эканини айтиб, клублар тенглиги учун курашишини маълум қилди.


- Суперкубок Саудия Арабистонида ўтказилиши ЛаЛигадагиларга ёқмаган бўлиши табиий, чунки чемпионат президенти Хавьер Тебас "Барселона" - "Жирона" ва "Вильярреал" - "Атлетико" учрашувларини АҚШда ўтказмоқчи эди. RFEF раҳбари бу адолатсизлик эмаслигини исботлашига тўғри келди: "Суперкубок ва Майамида ўйнаш - бу турли нарсалар, УЕФА фақат Суперкубокни четда ўтказишга рухсат беради. Майамидаги ўйин бошқа жамоаларга ва чемпионатдаги рақобатга таъсир кўрсатган бўларди" - деди Луис Рубиалес.


- Қарорга қарши чиққанлар нафақат четда ўтказиладиган Суперкубокни, балки танланган жой борасида ҳам танқид қилишмоқда: Айтишларича, Саудия Арабистонида инсон ҳуқуқлари бузилаётган экан. Лойиҳа ҳамкори ҳисобланган спорт вазирлиги пайдо бўлган саволларга ўз изоҳини берди: Спорт вазирлигидагиларнинг айтишича, Саудия Арабистони замонавий мамлакатга айланмоқда ва бу давлатга турист визасини олиш осон ва аёллар муаммосиз стадионга киришлари мумкин (бунга 2 йил бўлди). Айтганча, испанлар Суперкубокни Саудия Арабистонига кўчирган биринчи федерация эмас: 2019 йилнинг январида "Ювентус" - "Милан" ўртасида Суперкубок учун баҳс бўлиб ўтди. "Юве" жорий йилнинг 22 декабрида ушбу совринни ҳимоя қилишига тўғри келади.


Испан клублари январнинг бошида мини-турнир ўтказа олади, чунки чемпионатдаги сўнгги тур 22 декабрь куни ўтказилади, кейин 2 ҳафталик танаффус. 4-5 январдаги тур баҳслари кечроққа қолдирилган, чунки Суперкубок туфайли 18 январгача таътил берилади. Демак, "тўртлар финали" иштирокчилари бир ойда кўпи билан 5та учрашув ўтказишади. "Янги турнир тақвим бўйича муаммолар юзага келтирмайди" - дейилади федерация хабарида.


"Тўртлар финали"нинг тақвими маълум: 

8 январь. "Реал" - "Валенсия"

9 январь. "Барселона" - "Атлетико"

12 январь. Финал


Ўйинлар Жиддадаги 62 минг мухлис сиғадиган шаҳзода Абдулла Ал-Файсал стадионида бўлиб ўтади.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика