Latest news

15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  2 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  12 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  27 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5

Ислом Тошпўлатов: “Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганимдан хурсандман” News

Ислом Тошпўлатов: “Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлганимдан хурсандман”

Якунланган мавсумда Термизнинг “Сурхон” жамоаси Суперлигада 10-ўринни эгаллади.

Жамоа сўнгги турларга қадар элитада қолиш учун курашди. Бу мавсумда кўплаб ёш футболчилар тўп тепишди. Жумладан, Ислом Тошпўлатов ҳам асосий таркибда мунтазам равишда ўйнаб келди. Шартномаси якунига етаётган футболчи келгусида фаолиятини қайси жамоада давом эттиради? Буни суҳбат давомида билиб олишингиз мумкин.

- Якунланган мавсумдан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Бу йилги мавсум жуда қизиқарли кечди. Чунки совринли ўринлар учун ҳам кураш қизғин бўлди. Қолаверса, элитада қолиш учун ҳам бир нечта жамоалар сўнгги турларга қадар кураш олиб борди.  “Сурхон” ҳам ўз олдига Суперлигада қолиш вазифасини қўйганди. Бунга эришиш учун охиригача курашдик ва якунда 10-ўринни эгалладик. Бир сўз билан айтганда, мавсумдан қониқиш ҳосил қилдим. 

- Футболчи сифатида ўзиз учун нимага эришдингиз?

- Биринчи навбатда ўйин амалиётига эга бўлдим. Бу эса янада ўсишимга сабаб бўлади. Суперлигада қанча кўп ўйнасак, тажриба оламиз ва бу келгуси мавсумларда осон кечади. 

- “Сурхон” билан шартномангиз қачон якунланади?

- Шартномам муддати шу ойнинг 31 декабрга қадар тузилган

- Дейлик, “Сурхон” шартнома муддатини узайтиришни таклиф қилса, буни қабул қиласизми?

- Биласизми, “Сурхон”дан таклиф бор. Шартнома тугаганидан сўнг бир қарорга келамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика