Latest news

13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  0 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  42 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  1 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  1 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  9 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   1 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  6 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5

Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди" News

Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатига тайёргарликни Испанияда давом эттирмоқда.

Вакилларимиз кеча мазкур йиғин доирасидаги илк назорат учрашувида майдонга тушди. Англиялик ўсмирлар рақиблик қилган баҳсда терма жамоамиз 1:3 ҳисобида енгилди. Ушбу ўйин хулосалари бўйича Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бу ўйин биз учун яхши тажриба бўлди. Англия ҳар қандай ёш тоифасида доим  дунёнинг энг кучли терма жамоаларидан бири ҳисобланади. Улар прессинг, тезлик ва тўп билан ишлашда бизга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилишди. Шунга қарамай, футболчиларим охирги дақиқагача курашишди. Айрим вазиятларда  яхши комбинациялар, тўп назорати ва ҳужумга ўтишларда ижобий жиҳатларимизни ҳам кўрдик. Албатта, хатоларимиз ҳам бўлди, айниқса прессингдан чиқишда ва ҳимоя чизиғида. Бундай даражадаги жамоаларга қарши кичик хато ҳам катта оқибатга олиб келади. Умуман олганда мен футболчиларим кўрсатган ўйиндан қониқдим. Энг асосийси улар рақиб ким эканлигига қарамасдан ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қилишди",- дейди Ислом Исмоилов. 


Маълумот учун, ўсмирларимиз навбатдаги учрашувини 6 сентябрь куни Канадага қарши ўтказади.

Rating: +6   

Comments

+1   
04 sep 11:50:37
Valijon Masharipov
ОМАД
+1   
04 sep 11:36:27
Акмал Култоев
Ассалому алайкум ҳаммага
Менимча, шу 17 ёшлиларни этампа этап, асосий терма жамогача ўзи бошқариб борса зўр натижалар бўларди
   
04 sep 13:25:20
arma2014
Reply to comment by Komilov Muxammad Omar
Ўйини кўрдик боллар зўр ўйнаган тенгама тенг.... Кичик детални хато хисобидан голлар бўлган. Бу болларга ишонамиз.. Бизни жонкуяр йигитлар хаммаси. Умри узоқ бўлсин хаммасини
Ассалому алайкум. Ўйинни қаердан кўрса бўлади? Бу манимча томонлани келишувига кўра ёпиқ холда ўтказилди шакилли. Хар холда Исломнинг инстаграммида шундай хабар ўқигандим.
   
04 sep 13:16:27
Vatandoshingiz
Исломжон хафа булмангу болларингизга ракиб ким булишидан катьий назар сузини ишлатманг,биз мухлислар куркув хиссидан йирокмиз,илтимос куркув хисси сизларга бегона
   
04 sep 13:09:14
Umid Tursunov
Reply to comment by Акмал Култоев
Ассалому алайкум ҳаммага Менимча, шу 17 ёшлиларни этампа этап, асосий терма жамогача ўзи бошқариб борса зўр натижалар бўларди
Zo'r g'oya Qatar osiyo chempeoni boldi shu sistemada....
   
04 sep 11:37:07
Komilov Muxammad Omar
Ўйини кўрдик боллар зўр ўйнаган тенгама тенг.... Кичик детални хато хисобидан голлар бўлган. Бу болларга ишонамиз.. Бизни жонкуяр йигитлар хаммаси. Умри узоқ бўлсин хаммасини
   
04 sep 11:02:39
Shuxratcik Fcb
Bolalar futbolidan kattalarga utaqoling tezro futbolimizda xavo almasharmidi
   
04 sep 10:54:07
Muzaffarxon Hoshimiy
Nima bo'lganda ham omad
   
04 sep 10:53:30
Shovruq88
Zoʻr Islomjon!Siz Eng kuchli murabbiy boʻlasiz,!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика