Ишлар ўхшамади. Суарес "Ювентус"га ўтмайдиган бўлди
15 sep 2020 23:15
News
Ишлар ўхшамади. Суарес "Ювентус"га ўтмайдиган бўлди
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес ушбу трансферлар ойнаси вақтида "Ювентус"га ўтмайди.
"RAC 1" хабарига кўра, футболчининг трансфер ишлари Италия қонунчилигида белгиланган тартибга кўра якунига етмайди. Гап шундаки, А Серияда ўйнайдиган ҳар бир футболчига Италия паспорти берилиши керак. Бироқ Суарес 6 октябрга қадар ҳам мамлакат паспортига эга чиқа олмайди.
Шунга қарамасдан, Суарес бошқа жамоага кетишга тайёр турибди. Унга бошқа клублардан таклифлар бор. Олдинроқ "Барса" ҳужумчини ушбу трансферлар ойнаси вақтида сотиб юбориш учун ишларни давом эттираётгани ҳақида маълумотлар тарқаганди.
Link :
Source : RAC 1
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Comments