Latest news

18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  0 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  0 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  4 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  4 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  3 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  31 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  2 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1

Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади" News

Ирландия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади"

U-17 жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиндан сўнг (2:1) Ирландия бош мураббийи Колин О'Брайен ўз фикрларини билдирди.

"Ғалабадан жудаям хурсандман. Чинакам футбол гувоҳига айландик.

Ўзбекистон Осиёда Япония ва Жанубий Корея сингари ривожланиб бораётган кучли жамоа ҳисобланади. Уларнинг ўйинчилари тезкор, хавфли ва қарши ҳужумларда жуда маҳоратли.

Баъзи пайтларда бизга сабр-тоқат билан ҳимояланишга тўғри келди. Битта гол ўтказиб юбордик, аммо эътиборимизни йўқотмадик, ўйинни назоратга ола бошладик. Улкан лаҳзалар, етук ўйинчилар, қадр-қийматли голлар – барчаси жойида эди.

Ҳисобда ортда қолганимиздан сўнг ҳеч қандай ваҳима бўлмади, футболчилар режага содиқ қолишди. Чап қанотдан ҳужум уюштириш имконимиз борлигини ҳис қилдик. Гради томонидан ўз вақтида олдинга юриш амалга оширилди ва шу орқали ҳисобни тенглаштирдик.

Бундай лаҳзадан завқланиш муҳим. Гуруҳдаги якуний ўринлар ҳали ҳал бўлгани йўқ. Ҳаддан ташқари хурсандчиликка берилмаймиз – шунчаки Парагвайга қарши ўйинга жиддий тайёргарликни давом эттирамиз", деди 50 ёшли мутахассис.

Rating: +2   

Comments

   
09 nov 19:41:56
dilmurod sport
Парагвай билан ўйнагандек пас билан ўйналганда буни ҳам ютардик. Негадир химоячилармиз тўпни олдига тепиб юбараверди. Ирландия кўпни кутиб олишда иккинчи қавватда имконият қолдирмади
   
09 nov 18:08:50
Tigr
Бизга шу мақтовлар ҳозир керакми? Умуман олганда қайси мураббий ўзининг рақиб жамоасини ёмонлайди, фақат аҳмоқлар! Бизга ҳозир эътироф керак эмас!
   
09 nov 17:27:48
BAB
Гурухда 1-уринни олиш имкониятимиз бор бу учун Парагвай камида 2:1 ютса, биз 4 тадаг куп гол урсак булди.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика