Latest news

13:16Родри Пеп ва Симеоне ўртасидаги фарқни айтди  0 12:11"Реал" 11 ойдан бери "Бернабеу"да 15 млн. евро даромад келтириши кутилаётган бар-ресторанни очолмаяпти  0 11:39Пети: "Анчелотти ва яна бир неча футболчилар Мбаппе "Реал"га ўтишини хоҳламаганига ишончим комил"  11 10:54Аморимнинг МЮдаги илк трансфери бразилиялик футболчи бўлиши мумкин  1 10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  2 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  1 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  5 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  5 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  7

Интервью. Сирож Мелиев: "Динамо"нинг Суперлигага чиқишига ҳеч ким ишонмаганди. Энди навбат Про лига ғолиблигига" News

Интервью. Сирож Мелиев: "Динамо"нинг Суперлигага чиқишига ҳеч ким ишонмаганди. Энди навбат Про лига ғолиблигига"

Бухоронинг "Нурафшон" жамоаси кеча Про лиганинг 21-турида "Олимпик"ка мағлуб бўлди. Бу ўз-ўзидан "Динамо"нинг Суперлигага йўлланма олишига замин яратди.

Жамоа икки йиллик танаффусдан сўнг Суперлига йўлланмасига эга чиқди. Самарқанд шаҳри клуби бугун мусобақанинг навбатдаги турида Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлишади. Биз мазкур учрашув олдидан ярим ҳимоячи Сирож Мелиевга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Динамо"ни Суперлига йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклаймиз. "Нурафшон"нинг мағлубияти жамоанинг муддатидан олдин элитага қайтишини таъминлади. Айни пайтда қандай кайфият ҳукмрон? Ушбу хабарни футболчилар қандай қабул қилди?

- Авваламбор эътибор учун катта раҳмат. Бутун Самарқанд аҳлини, мухлисларни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Ушбу йўлда бизга яқиндан ёрдам бериб келган барчага, хусусан "Агромир" компаниясига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Улар ўз кўмакларини қўлдан келганча аяшгани йўқ. Бундан кейин ҳам шундай бўлади, деган умиддамиз. Ҳар бир учрашувда ўзгача тарзда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизнинг ҳам ўрни беқиёс. Шунинг учун биз футболчилар ҳар бир ўйинда бор имкониятимизни ишга солиб охиригача курашдик. Айни пайтда барчамиз хурсандмиз. Кайфиятимиз аъло даражада. Қилган меҳнатларимиз самарасиз кетмади. 

- Бу йил Про лигада "Нефтчи" ва "Динамо" қолганларга нисбатан таркиб, ўйин жиҳатдан бир бош устун эканлиги кўринди. Шунингдек жамоада қайсидир маънода Суперлигага тайёргарлик ҳам кўрдик. Яъни агарда шу таркиб сақланиб қолиниб айрим чизиқлар кучайтирилса Суперлигада ҳам кураша олади...

- Албатта. Биз мавсум давомида ва давралар оралиғида яхши тайёргарлик олиб бордик. Мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик. Кўриниб турибдики, демак биз тўғри йўлдамиз.

- Элитага ўз меҳнати ва машаққати билан чиқишнинг завқи ҳам бошқача бўлиши табиий...

- Фаолиятимда илк маротаба Про лига баҳсларида иштирок этмоқдаман. Олдин фақат Суперлига ва ўринбосарлар жамоасида тўп тепганман. Албатта ўз меҳнатингиз билан натижага эришиш ёқимли. Оила аъзоларимиз ҳам қўнғироқ қилиб табриклашмоқда. Барчага қувонч улаша олганимиздан хурсандман. Жамоамиз жуда ҳам кучли. Барча аҳил ва бир ёқадан бош чиқаряпти. Бу эса ғалабаларимизда асосий омил бўлди, деб ўйлайман. 

- "Динамо"да кўпчиликка маъқул келган жиҳат характер кўрсата олаётганлигидир. Гувоҳ бўляпмиз, ҳисобда ортда бораётганда ҳам қўлни туширмасдан охиригача курашиб керакли натижани ўзиники қиляпти. Бу жамоанинг табиатига ёки мураббийга боғлиқ?

- Гапингиз тўғри. Биз жуда қийин йўлни босиб ўтдик. Мағлубиятга учраб туриб, якунда ғалаба қозонган пайтларимиз ҳам бўлди. Танқидлар ҳам кузатилди. Бошида бизнинг Суперлигага чиқишимизга ҳеч ким ишонмаганди. Қийинчиликларга дуч келган бўлсакда, мақсадимизга эришдик. Бизни мазкур вазифани бажара олишимизга ишондик, дея оламан. Майдонга ким тушишидан қатъий назар битта мақсадда ҳаракат қилди. 

- Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг шахсан ўзи жамоанинг Суперлигага чиққани билан табриклади. Нима деб ўйлайсиз, жамоага қўшимча мукофот ва бонуслар бормикин?

- Футболга қаратилаётган эътиборларидан хурсандмиз. Мукофотлар ҳақида билмадим. Мавсум ҳали тугагани йўқ. Олдинда яна учрашувлар бор. Иштаҳа таом пайтида келади деганларидек, Суперлига йўлланмасидан сўнг Про лига ғолиблигини қўлга киритишни мақсад қилганмиз. Ундан кейин кўрамиз бизни қандай мукофотлар кутаётганлигини. Про лигада биринчи ўринни қўлга киритиш йўлида "Нефтчи" билан учрашувга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб "Нефтчи"ни, жамоадаги яқин дўстларим, акаларимни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика