Latest news

10:20Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади  0 09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  3 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  3 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  9

Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача" News

Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"

2008 йиллардан иборат Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси учун бу йил катта аҳамиятга эга ҳисобланади.

Исломбек Исмоилов бошчилигидаги терма жамоамиз U-17 Осиё Кубоги саралаш босқичида иштирок этади. Гуруҳдан муваффақиятли ўтган тақдирда 2025 йилги U-17 Осиё Кубогига йўлланма олишади ва кейинги манзил Жаҳон чемпионати. Бу терма жамоанинг ҳам 2006 йиллар сингари салоҳияти юқори баҳоланмоқда. Хўш, уларнинг тайёргарлиги қандай кетмоқда? Шу ва бошқа мавзуларда Исломбек Исмоилов билан суҳбатлашдик. 

- 2008 йиллар терма жамоасини қабул қилиб олганингизга 2 йил бўлди. Бу йил U-17 Осиё чемпионатига саралаш баҳслари бўлиб ўтади. Қайсидир маънода футболчилар, мураббийларнинг меҳнатлари самарасини кўрадиган палла яқинлашяпти...

- Икки йил аввал Усмон Қудратовичнинг таклифини ўзим учун янги чақирув сифатида қабул қилгандим. "Турон"дан кетганимдан сўнг мураббийлик фаолиятимда узилиш бўлди. Қизиқарли лойиҳа эканлиги учун таклифга розилик бердим. Шу пайтгача кўп мусобақаларни кузатган ҳолда футболчиларни кўрикдан ўтказдик. Терма жамоадаги ҳар бир йиғин, мусобақа мураббийга ҳам, футболчига ҳам ўсишига ёрдам беради. Буни ўзига яраша масъулияти бор. Бу ерга келганидан сўнг мураббий ҳам, футболчи ҳам икки баробар кўпроқ меҳнат қилади, чунки рақобат бор. Яна бир туртки бу халқаро учрашувлар. Истаймизми ёки йўқ бу ўз таъсирини ўтказади. ЎФА раҳбарияти кўплаб халқаро ўйинлар ташкил қилиб бермоқда. Бу бизга фойда. 

- Айрим ҳолларда йиллаб йиғин ўтказилганда ҳам терма жамоа оптимал ҳолатга кириб олмаслиги ёки аксинча вазият кузатилиши мумкин. Бугунги терма жамоа расмий ўйинларгача ўзининг энг яхши ҳолатига чиқиб оладими? Чунки бу ёшда ҳар йиғинда ҳар хил ҳолатда бўлишади...

- Энг муҳими қониқиш ҳосил қилмаслигимиз керак. Футболда 2 та ҳолат бор. Олдинга ёки орқага ҳаракатланасиз. Ўртада туришнинг иложи йўқ. Олдимизда турган йўл қийин йўл. Биздан олдинги терма жамоалар Осиё ва Жаҳон чемпионатларида яхши натижалар кўрсатишди. Уларни ўрнак сифатида кўрсатамиз. Ҳар бир йиғиндан кейин таҳлил қилиб чиқамиз. Шунчаки йиғилдик ва машғулот ўтказдик қабилида иш қилмаймиз. Аниқ вазифа ва мақсадни қўямиз. Тайёргарликлар орқали расмий ўйинларга келганда жамоа оптимал ҳолатда туриши зарур. Ўйлайманки, октябрь ойидаги турнирга жамоа ўзининг энг яхши спорт формасида етиб боради. Саралашдан кейин Осиё ва Жаҳон чемпионати кутиб турибди. Ҳар бир мураббийнинг ўз стратегияси ва йўли мавжуд. Ҳаммасини режа қилиб тузиб чиққанмиз. 

- Клублар миқёсидаги Исломбек Исмоиловни қизиққон, ҳиссиётларга берилувчан сифатлари орқали таниганмиз. Терма жамоа бошқа даража. 2 йил ичида терма жамоа сизни қанчалик ўзгартирди?

- Тўғри, "Турон"да мураббийликни энди бошлаган пайтларим эди. Ўзига яраша ҳиссиётлар жўш урган. Биласизми, ҳар бир ўйинда мураббийнинг елкасида улкан босим туради. Ўйингача бўлган жараёндаги босимнинг ўзи катта жараён. Сиз ўйин куни қандай натижа қайд этилишини билмайсиз. Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача. Ғалаба қозонган тақдирингизда ҳам стресслар тарк этмайди. Мазкур ҳолат харакатер билан боғлиқ. Ҳар бир одам мағлубиятни ёмон кўради. Мен ҳам шундайман. "Турон"дан сўнг ортга қараб хатоларимни англадим. Устозлардан маслаҳатлар олдим. "Мураббийлик фаолиятда босиқроқ бўлишинг керак, шундагина узоққа бора оласан",- деган танбеҳлар эшитдим. Асосий танбеҳни отамдан эшитаман. Қаердадир ютқазасиз, ютасиз. Мураббий шу орқали тобланади. 

- "Турон"га яна қайтамиз. Терма жамоанинг илк йиғини водийда ўтказилган. Кейинги йиғинда рўйхатда яна ўзгаришлар рўй берди. Таркибда рақобатни шакллантириш учун танлов имконияти қанчалик кўп бўлди?

- Дастлабки йиғинни Наманган ФА ташаббуси билан шу ерда олиб борганмиз. 6 та йиғингача терма жамоа учун жуда кўп футболчиларни синовдан ўтказдик, 15дан ошиқ мусобақаларни кузатдик. Битта мусобақа бир ҳафта давом этса, битта футболчини финалгача 6 та ўйинини кўрасиз. Иқтидорлар Ўзбекистонда жуда кўп. Мураббийлар яхши ишлаяпти. Шунинг ҳисобига ҳам иқтидорли йигитлар етишиб чиқмоқда. Нима учун бизда яхши мураббийлар йўқ дейишади? Қаранг, ўзбекистонлик йигитлар Англияни ютмоқда. Испанияни "кўмиб" ташлаяпти. Уларни шу ўзимизнинг оддий мураббийлар тарбиялаган. Хориждан келиб дарс бериб кетмаган. БЎСМ, БЎФМ, футбол академиялари мураббийлари битта футболчи учун қанча меҳнатини кетказмоқда. Демак мураббийларимизнинг салоҳияти бор. Паст даражада эмасмиз. Ўзбекистон Англияни ютиб кетмоқда. Уларнинг таркибида қайси клубларда тарбияланган? "Арсенал", "Манчестер Сити" ва ҳоказо. Мураббийлар ўсиши учун янада кўпроқ имконият беришимиз керак. Уларнинг салоҳияти келаётган легионер мураббийларникидан анча юқори. 

- Мураббий сифатида барча футболчиларни терма жамоада ўйнашини истайман . Лекин имкониятимиз 25 нафар футболчига етади. ОФКни регламенти, тартиби бор. Дейлик 14 ёшдан уларни терма жамоага жалб қилган бўлсак, клубидаги мураббийлар шу вақтгача селекцияни амалга ошириб бўлган. Шароити йўқ БЎСМдан ҳам иқтидорни кўриб академиясига олиб келган. Кимдир 7 ёшдан бошлаган, яна кимдир 10 ёшдан. Иқтидор ҳар қандай шароитда юзага чиқади. Иложи борича чекка жойларгача етиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир 15-16 ёшга кирган футболчи ўша жойда ўзининг жамоасида зўр бўлиши мумкин. Лекин яхши академияда тайёргарлик кўраётган футболчига ета олмайди. Агар "Бунёдкор", "Пахтакор"даги йигитларни қарасангиз 80-90 фоизи қишлоқдан, вилоятдан келган бўлади. Терма жамоада Тошкентдан 3-4 нафар футболчи тўп тепмоқда. Жамоада энг муносиблари ўйнайди. Бир йил бизга ёрдам берган футболчида пасайиш бўлди, ўрнига бошқаси яхшироқ даражага чиқди. Ўша футболчи таркибга киради. Терма жамоа меники эмас, халқники. Дейлик менда 3-4 йил кутиш учун вақт йўқ. Бу терма жамоа 2025 йилда тугайди ва йигитлар катта ёшдаги терма жамоага ўтади. Бизнинг шароитимизда ким муносиб, тайёр бўлса ва ўйин услубига мос тушса ўйнайди, тамом.

- Мураббийлар тарбиялаяпти. Маълум бир босқичгача етказиб бермоқда. Аммо катта футболда ёки футболчи ўзгармоқда, ёки яхши мураббий қўлига тушмаяпти? Балки менталитет шундай ҳолатга тушириб қўймоқда...

- Дунёда қанча одам футбол билан шуғулланади. Англия, Франция Ўзбекистондан қачон футболчи келар экан деб кутиб ўтиргани йўқ. Бунга фақат ўзимизнинг меҳнатимиз, изланишларимиз эвазига эриша оламиз. Улар ҳам олдига шундай талабни қўяди. Рақобат катта. Шу ҳолатда ҳам кучли бешликда ўйинчиларимиз тўп тепмоқда. Легионерларимиз кўпайди. Ҳусанов "Ланс"да, Шомуродов Италияда. Ҳозирги ўзбек футболи учун нормал ҳолат. Агар тизм янада ривожлантирилса, бундан ҳам юқори натижага эриша оламиз. Қўлимизда олтин бор. Фақат янада ишлов беришимиз керак. 

- Исломбек Исмоилов ва "Турон". 2020 йил Про лигадаги дебют мавсумингиздаёқ жамоани Суперлига сари етакладингиз. Аммо "Турон" бугунги кунда Биринчи лигада...

- "Турон" мураббийлик фаолиятимда Исломбек Исмоилов бўлиб танилишимда ёрдам берган. Шу клуб орқали одамлар меҳнатимизни кўришди. Тўртта одамни эътиборига тушдик. "Турон" яхши лойиҳа эди. Бироқ ҳаётда доим ҳам одам истагани юзага чиқавермайди. Клуб яна ўзининг ҳолатига қайтишига ишонаман. Яйпанда ўзим учун тажриба орттирдим. 2 йил ичида барчанинг ҳаракати самараси ўлароқ Суперлигага олиб чиқдик. Кичкина туманга катта футбол ҳавосини олиб кирдик. Осон иш эмас. Катта вилоятлар ўз жамоасини элитага олиб чиқолмаётган пайтда Яйпанга Суперлига келди. Эсласангиз рақобат жуда кучли эди. "Нефтчи", "Динамо", "Шўртан" қаршилигини енгишимизга тўғри келган. Суперлигага йўл олишимиз ҳам ўзига хос шов-шувли тус олганди. 

- Дунёга танитган ўйинни қандай хотиралар билан эслайсиз? Ҳакамни ҳуштаги чалинди ва ҳиссиётлар бошланди...

- Про лига тугашига 3 та тур қолганида иккинчи ўринга ҳам рози эдик. Лекин кутилмаганда мўъжиза юз берди. Олдиндаги 3 та ўйинда фақат ғалаба ва рақобатчиларимизнинг очко йўқотишини кутиш. шундагина тўғридан-тўғри элита эшиклари очиларди. Билмадим ҳозир бунга ўзим ҳам ишонмайман. Буни қарангки, 2 та ўйинда ютдик. "Нефтчи" билан баҳс эса финал мақомида. Футболчиларга алоҳида раҳмат айтаман. Унутиб бўлмайдиган ҳиссиётларни беришган. Тасвирлаш қийин. 

- Энг ёш мураббий сифатида бу ишни қилгансиз. Юлдузлик касали каби даврдан Бунгача ўтиб бўлгандингизми ёки бу нарса рўй бермаганми?

- Ёнимда доим отам-онам бу нарсага йўл қўйишмайди. Кимлигимизни эслатиб туришади. Юлдузлик касали яхши нарса эмас ва у тўғри йўлга бошламайди. 

- Суперлигада йўл қўйган хатойингизни биласизми?

- Ўзига яраша хатолар ўтган. Кимнидир айблаш ниятим йўқ. Натижа бўлмаганидан кейин мураббий жавоб беради. Айнан натижа барча нарсани ювиб юборади. Раҳбарият ҳамма шароитларни яратиб берган. Қаердадир тажрибасизлик қилганман. Ёшман, Суперлигадаги биринчи ишим. Ўшанда ҳам ўйин жиҳатидан ҳеч қайси клубдан кам бўлмаганмиз. "Локомотив"ни ютиб турган жойимизда 2:2 дурангга айланиб кетган. Буёғи футболчининг виждонига ҳавола. Омад ҳам етишмаган. "Пахтакор", "Локомотив", "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаганмиз. Битта "Насаф"га ўйин жиҳатдан ютқазганмиз. Буни тан оламан. 

- "Турон"га қандай вазиятда яна қайтишингиз мумкин?

- Клубнинг оёққа туришида кичкина ҳисса қўшганимиздан хурсандман. Мендан кейин нималар бўлгани қоронғи. Ҳар кўрганингизда яхши дамлар ёдингизга тушади. Клуб раҳбарлари база, стадионни кўтариб олиб кетишгани йўқ. Ўзларидан нимадир қолдира олишди. Қайтаманми? Буни вақт кўрсатади. Сиз кўп нарсаларни истайсиз. Ўша вақтда клубда ким раҳбар бўлади. Насибамиз қўшилган бўлса нима учун ёрдам бермаслигим керак?

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика