Latest news

00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  1 23:43"Реал Овьедо" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  13 23:01"Аталанта" — "Пиза" ва "Ювентус" — "Парма" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  13 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак" News

Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"

Бу йил Қашқадарёдан Суперлигада бир йўла 3 та жамоа иштирок этади.

Сўнгги бор бундай ҳолат Суперлигада 2017 йил содир бўлган эди. Айни пайтда "Машъал" ва "Шўртан" Тошкентда тараддудни олиб бормоқда. Ғузорликлар кеча Тожикистоннинг ЦСКА клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушди. Мазкур ўйиндан сўнг жамоа устози Анвар Бердиевга юзландик. 

- Қишда "Шўртан"га бошқа мураббий тайинланиши ҳақида хабарлар чиққанди. Якунда эса жамоани мавсумга сиз тайёрламоқдасиз. Дастлаб мазкур вазият ва Суперлигага тайёргарлик ҳақида фикрларингизни билдирсангиз...

- Суперлигага ҳозирлик яхши кетмоқда. Хабарингиз бор, 5 январь санасидан Ғузорда йиғинга киришдик. Биринчи ва иккинчи босқични ўзимизнинг қароргоҳимизда ўтказдик. Тўғри айтдингиз, янги бош мураббий излаётган эдик. Лекин клуб раҳбарлари менга ишонч билдиришга қарор қилишди. Про лицензиясига ўқиш жараёнида жамоа билан бирга бўлиш имконияти камаяди. Шунинг ҳисобига яхши мутахассис топишга қарор қилдик. Барчасини гаплашиб олдик, керакли шароитларни қилиб беришмоқда. Ҳозирда Тошкентда ўртоқлик учрашувлари орқали футболчиларимизни кўриб оляпмиз. Ҳар бир футболчига имкон бермоқдамиз. Ушбу учрашувларида камчиликларимизни, қаерда қандай хатога йўл қўяётганимиз текшириб оляпмиз десам тўғри бўлади. Бу йил Ғузор мухлисларини хурсанд қилишга астойдил бел боғлаганмиз. 

- Жамоа Суперлигада рақибларига қанчалик рақобат туғдиради?

- Биласиз, Суперлигада рақобат юқори. Биз бюджетимизга яраша футболчиларни жалб қилдик. Жамоамиз раҳбарлари имкон даражасида ёрдам беришмоқда. Уларга раҳмат айтаман. Янги мавсумда майдонда рақибларга жанг таклиф қиламиз. Жамоамизга келган футболчилар бунга тайёрлар. Ҳеч қайси жамоа "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак. Жанговар жамоа шакллантиришга ҳаракат қиляпмиз. 

- Элитага чиқиш омад туфайли юз бердими?

- Суперлигага чиқишимизни омадга боғласак ҳам бўлади. Лекин буни тезроқ эсдан чиқаришимиз керак. "Шўртан" ўз вақтида ОФК кубогида ўйнаган, Ўзбекистон кубоги финалига чиққан. Жамоани яхши ўйинларини қайтаришга ҳаракат қиламиз. 

- Тақвим жамоага қандай келди?

- Тақвим бўйича нима дердим, дастлабки 5-6 та турда жамоалар кучи тенг бўлади. "Хоразм" билан илк турда ўйнашимиз, кейинги рақиблар нисбатан қулай келди деб ўйлайман. Ҳар бир ўйинда рақибларга ўз ўйинимизни ўтказиш ва очко олиш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак. 

- Одатда мураббийлар битта мавсумга битта таркиб шакллантиришади ва ротациялар қилишга қийналишади. Сизни бу йил захира муаммоси қийнамайдими?

- Про лигада ўйнаган футболчиларнинг аксариятини сақлаб қолдик, чунки улар ўтган йили катта меҳнат қилишди. Имконият берамиз. Янги футболчилар ва ўзакни жипслаштириб янги даражага олиб чиқишимизга ишонаман.

- Чемпионлик учун курашда фаворитлар кимлар? Мавсумни барқарор ўтказиш нимага кўпроқ боғлиқ?

-  Суперлигада "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор" ОКМК, "Навбаҳор" чемпионлик учун курашишини тахмин қиламан. Олдиндан башорат қилишни ёмон кўраман. Қолганини мавсум давомида кўриб борамиз. Ким қандай тайёр бўлса натижа ҳам шундай бўлади. Яхши машғулот ўтказиб ёмон футбол ўйнаш мумкин эмас. Ёмон машғулот ўтказиб яхши футбол ўйнаб бўлмайди. Барибир мавсум давомида даражаси юқори футболчилар асосий планга чиқиб ўйиннинг тақдирини ҳал қилиши мумкин. 

- Легионерлар борасидаги позициянгиз қандай?

- Кўпроқ маҳаллий футболчиларга ишонч билдираман. Мен ўзимнинг йигитларимга имкон бераман, легионерларни улардан устун тарафини кўрмаяпман. Олдин барибир кучли легионерлар келган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика