Latest news

23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  5 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  16 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4

Илҳом Мўминжонов: "Ўйлайманки, бугун Яйпандаги охирги ўйинимиз бўлди" News

Илҳом Мўминжонов: "Ўйлайманки, бугун Яйпандаги охирги ўйинимиз бўлди"

Суперлиганинг 12-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Насаф" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов фикрларини билдириб ўтди.




"Бугунги ўйинга тўхталсам, танаффус бизга фойда келтирди. 2-3 нафар футболчиларимиз жароҳатдан фориғ бўлиб майдонга қайтишди. Бу ўйинда биз ғалабага лойиқ эдик, деб ўйлайман. Бир нечта вазиятларда "Насаф" дарвозабони маҳоратини кўрсатди. Дуранг, бир очко билан ҳам йигитларни табриклайман. Уларга қилган меҳнати учун раҳмат айтаман. Мухлисларга ҳам миннатдорчилик билдиришимиз зарур. Шу пайтгача доим ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб келишмоқда. 

- Лутфулла Тўраев бугун ҳимояда ҳаракат қилди. У кейинги учрашувларда ўз позицияга қайтадими?

- Анваржон Ғофуровда 4та сариқ карточка борлиги учун бугунги учрашувни ўтказиб юборди. Ҳозирда Аббос Ғуломовда ҳам шундай ҳолат. Умар Адҳамзода, Лутфулла Тўраев, Иззатилла Абдуллаев Суперлигадаги танаффусда тикланишди. Бу эса рақобатни оширди. 

- Ҳусниддин Ғофуров кўриниш бермаётгани нима билан боғлиқ?

- Жароҳати бор. Уйда даволанмоқда. 

- Аброр Исмоиловнинг шартномаси қандай?

- Йил охиригача ижарага олинган.

- "Сурхон" билан учрашувнинг нейтрал майдонда ўтиши "Нефтчи"га устунлик берадими?

- Улар ҳам биз каби нейтрал майдонда ўйнамоқда. Ўйлайманки, бу ердаги охирги ўйинимиз бўлди. Сафардан қайтганимиздан сўнг иккинчи даврада "Истиқлол" стадионида рақибларни қабул қиламиз. "Сурхон"нинг охирги икки ўйинини кузатдик. Мураббийнинг қўли борлиги кўриниб турибди. Биз фақат уч очко учун ўйнаймиз. Ортга йўлимиз йўқ.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика