Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри
18 sep 15:33
News


Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри
Ушбу турдан бир эмас бир нечта қизиқарли ва марказий қарама-қаршиликлар ўрин олган. Ушбу учрашувлар олдидан собиқ футболчи Артём Филипосян тахминларини билдирди.
"Сурхон" - "Машъал"
— Яхши ва қизиқарли ўйин бўлади деб ўйлайман. Бунга сабаблар бор албатта. "Сурхон" уйда ҳужумкор ўйнайди. Улар 3 та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. "Машъал" ҳам яхши жамоа. Ўтган турда "Шўртан"дан устун келди ва озгина бўлса ҳам ишонч орттириб олди. Фикримча, ўйин дуранг билан якунланса керак.
ОКМК - "Бунёдкор"
— Олмалиқда ажойиб ўйин гувоҳига айланамиз. ОКМК ўтган турда 3 очкони бой берганди. Бу жамоа медаллар учун курашяпти, худди шундай "Бунёдкор" ҳам. Ўйлашимча, мухлислар бу тўқнашувда очиқ футбол кўришади. Имкониятлар 50/50.
"Шўртан" - "Пахтакор"
— "Пахтакор"га қийин бўлиши мумкин, чунки "Шўртан" Суперлигада жон сақлаб қолиши керак. Шу боис меҳмонларга осон бўлмайди. Аммо якуний фикрим "Пахтакор" ғалаба қозонади.
"Хоразм" - "Қўқон-1912"
— Икки жамоа ҳам турнир жадвалининг қуйи қисмида кетмоқда. "Хоразм" ўз майдонида, мухлислар қаршисида ғалаба қозонганича йўқ. Бу беллашувда майдон эгалари 3 очколик бўлишади.
"Бухоро" - "Навбаҳор"
— "Бухоро"да янги мураббий Александр Хомяков иш бошлади. Жамоа қандай ўйин кўрсатишини ҳали билмаймиз. "Навбаҳор" ўтган турда дуранг қайд этди. Тахминимча, бу сафар ҳам ўйин дуранг натижа билан якунланса керак.
"Нефтчи" - "Динамо"
— Иккита кучли жамоалар учрашуви ҳисобланади. "Динамо"нинг яхши ва чиройли ўйин кўрсатаётганини айтишим мумкин. "Нефтчи" ҳам ўзига яраша натижа қайд этмоқда. Мезбонлар ғалабани ўзиники қилса керак деган тахминдаман.
"Андижон" - "Сўғдиёна"
— "Сўғдиёна" сафарда ўйнашига қарамасдан яхши ҳаракат қилмоқда. Ушбу баҳсда имкониятлар 50/50.
"Қизилқум" - "Насаф"
— "Қизилқум" Суперлигада муносиб жамоа эканлигини кўрсатиб келмоқда. Суперлигада ҳам мағлубиятсиз серия қайд этди ва ўтган турда Қўқон жамоасига ютқазди. "Насаф" ютади деб ўйлайман.
Similar news

Comments