Latest news

03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  2 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  18 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  10 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ" News

Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"

CAFA Nations Cup 2-туридан ўрин олган Туркманистонга қарши ўйиндан сўнг (2:1) Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

– Ўйин ҳақида таассуротларингиз...

– Матбуот анжуманида айтганимдек, Худога шукр, ғалаба қозондик. Умуман олганда, ўйинни яхши бошладик, тўғри, баъзи майда хатолар бўлди, лекин яхши бошладик, гол урдик, ўйинни назорат қилдик, иккинчи голни ҳам киритдик. Кейин вазият бироз мураккаблашди, қизил карточка ишимизни қийинлаштирди, устига-устак дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Хуллас, йигитларга баракалла дейман, ғалабани сақлаб қолишди. Барча футболчилар куч-ғайратини аямади. Энди энг муҳими – тикланиш ва кейинги ўйин ҳақида ўйлаш.

– Дублингиз орқали терма жамоадаги голлар сони бўйича Игорь Шквирин ва Одил Аҳмедовни ортда қолдирдингиз.

– Ҳа, менга бу ҳақда саволлар беришди. Мен бу ҳақда ўйламайман. Аслида, матбуот анжуманида айтганимдек, терма жамоа учун гол уриш доимо ёқимли. Ҳа, гол уришни хоҳлайман, лекин мен терма жамоадаман. Бу ерда шахсий статистика ёки кўпроқ гол уриш ҳақида эмас, балки жамоа манфаати ҳақида ўйлаш керак. Агар пас бериш керак бўлса, албатта пас бераман, чунки терма жамоага натижа керак. Шахсий статистиканинг аҳамияти йўқ. Зарур бўлса, мураббийнинг кўрсатмаларини бажариш керак. Одил Аҳмедов ва Игорь Шквирин ҳақида ўйламагандим. Очиғини айтсам, ҳозир менга айтилган факт ҳақида ҳам билмасдим. Мен бу маълумотларни кўрмаганман. Бундан кейин ҳам кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан.

– Бугунги ўйиндаги голлар тафовути турнир жадвалимиздаги якуний ўрнимизга таъсир қилиб қолмайдими?

– Ҳа, лекин аслида ҳозир бизда ҳамма кўрсаткичлар бир хил-ку, тўғрими? Голлар бўйича ҳам дуранг, Ўмон ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди, биз ҳам 2:1 ҳисобида ютдик. Менимча, қирғизлар билан ўйин ҳал қилувчиси бўлади. Шунчаки ғалаба қозониш эмас, балки иложи борича кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламиз. Ўмоннинг учинчи ўйинни қандай ўтказишини вақт кўрсатади. Биринчи ўринга чиқиш учун барча имкониятлардан фойдаланамиз. 

– Таркиб экстрементал эканлиги тушунарли. Лекин бизнинг терма жамоамиз йирикроқ ғалаба қозониши керакдек туюлмаяптими? Биз ҳам 2019 йил Осиё кубогида Туркманистонни 4:0 ҳисобда мағлуб этган эдик. 

– Бу футбол. Бугун, аслида, биринчи бўлимни 2:0 ҳисобида якунладик, аммо деярли иккинчи бўлим бошланишида қизил карточка олдик, бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Қизил карточка бўлмаганида, эҳтимол, кўпроқ гол урардик. Футболда ҳар сафар бир хил натижа бўлавермайди. Шунинг учун аввалроқ айтганимдек, йигитлар раҳмат, ғалабани сақлаб қолишди. Гарчи янги ўйинчилар бўлса-да, улар ҳали тўлиқ жамлана олмаган, кўпчилиги узоқ вақтдан бери бирга ўйнамаган бўлса-да, ғалабани қўлдан чиқаришмади. Ҳа, мослашиш учун, тактик кўникмаларни ўзлаштириш учун вақт керак. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Бу Ўмон бўладими ёки Қирғизистон бўладими, эҳтимол, статистика ёки бошқа кўрсаткичларга кўра катта ҳисобда ютишимиз керакдир. Лекин бу футбол, айнан шунинг учун ҳам у қизиқарли.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика