Latest news

20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  12 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  27 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  14 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2

Ҳамдамов ва Пажишек тандеми яна иш берди, “Қўқон-1912” жуда кеч уйғонди — Абдулазиз Искандаров News

Ҳамдамов ва Пажишек тандеми яна иш берди, “Қўқон-1912” жуда кеч уйғонди — Абдулазиз Искандаров

Суперлиганинг 2-турида “Қўқон-1912” ва “Пахтакор” ўртасидаги баҳс бир қарашда оддий тур ўйинидек кўринган бўлса-да, унинг ичида бир нечта муҳим жиҳатлар яширин эди.

Ёмғирли об-ҳаво, майдон ҳолати, мураббий қарорлари, захирадан тушган футболчилар ва ҳатто ВАР орқали кўриб чиқилган баҳсли эпизод ҳам учрашув драматургиясини янада кучайтирди. Айниқса, иккинчи бўлимда Камолиддин Тожиев томонидан амалга оширилган ўзгаришлар ўйин тақдирига сезиларли таъсир кўрсатди. Натижада "шерлар" Қўқонда сўнгги йиллардаги ноқулай анъанани бузиб, муҳим ғалабага эришди.

Ноқулай об-ҳаво ўйин ритмини бузди

Қўқондаги ёмғирли об-ҳаво ва оғир майдон биринчи бўлимда ҳар икки жамоанинг режаларини маълум даражада ўзгартириб юборди. Бундай шароитда техник ва комбинацион футбол намойиш этиш осон эмас. Шу боис жамоалар аввало майдон билан "тил топишиб олиш"га мажбур бўлишди.

Биринчи бўлимда кўпроқ жисмоний курашлар, узун узатмалар ва эҳтиёткор ўйин кузатилди. "Пахтакор" меҳмонда ўйнаётганига қарамай тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилди ва позицион устунликка эришди. "Қўқон-1912" эса ҳимояда интизомли ҳаракат қилиб, қарши ҳужумлар орқали имконият излашга уринди.

Иккинчи бўлимга келиб ўйин ритми анча тезлашди. Бироқ бу ташаббусни майдон эгалари эмас, балки "Пахтакор" футболчилари бошлаб берди.

Тожиевнинг захира қуроллари 

Иккинчи бўлим бошида Камолиддин Тожиев амалга оширган ўзгаришлар учрашувнинг бурилиш нуқтасига айланди. Мураббий Достон Ҳамдамов ва Пётр Пажишекни майдонга туширди. Бу икки футболчи илк турда "Қизилқум"га қарши ўйинда ҳам жамоасига ғалаба келтирганди.

Қизиғи шундаки, ушбу тандем Қўқонда ҳам самара берди. Пажишекнинг фаоллиги ва Ҳамдамовнинг ҳужум чизиғидаги ҳаракатчанлиги рақиб ҳимоясига муаммоларни ёғдирди. Бу эса "Пахтакор"нинг ҳужумларини янада хавфли қилди. Лекин 2 та ўйинда ўхшаган нарса кейинги турларда яна такрорланишини кафолатини бермайди, чунки Пажишек ҳозирча 90 дақиқага тайёр эмаслиги сабабли асосан иккинчи бўлимда майдонга туширилмоқда. Агар у оптимал спорт формасига кирса, келгусида бошланғич таркибда ҳам кўпроқ имконият олиши мумкин.

Достон Ҳамдамовнинг ҳаракатлари эса алоҳида эътиборга лойиқ. У нафақат ҳужумларни фаоллаштирди, балки жамоанинг олдинги чизиғидаги ҳаракатларига ранг-баранглик қўша олди. Агар у шу темпни сақлаб қолса, терма жамоа йиғинига чақирув олиши эҳтимоли юқори. Зеро, бош мураббий Фабио Каннаваро уни ўтган йил ноябрь ойидаги йиғинларга ҳам жалб этган ва Мисрга қарши ўйинда майдонга туширганди.

Учрашувнинг кульминацион палласи

Ўйиннинг энг баҳсли ва драматик лаҳзаларидан бири 70-дақиқада юз берди. "Пахтакор" ҳужумчиси Тома Табатадзе тезкор ҳужумга чиқиб кетаётган пайтда "Қўқон-1912" ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов уни тўхтатиб қолди. Бир қарашда бу вазият очиқ голли имкониятни йўққа чиқариш сифатида баҳоланиб, тўғридан-тўғри қизил карточкага сабаб бўлиши мумкин эди.

Бироқ бош ҳакам Ғайрат Жўраев эпизодни ВАР орқали қайта кўриб чиқишга қарор қилди. Монитордаги такрорий лавҳалар ҳужум бошланишида офсайд бўлиши мумкинлигини ва ҳужумчининг ҳимоячи ҳаракатига маълум даражада таъсир қилганини кўрсатди. Шу сабабли вазият қайта баҳоланди ва ўйин давом эттирилди.

Championat.asia нашрининг ҳакамлик бўйича мутахассиси, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ("Алё, реф!" телеграм канали) мазкур эпизодга нисбатан қизиқ фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, вазиятни икки хил талқин қилиш мумкин.

Мутахассис фикрига кўра, ҳатто ҳужумчи офсайдда бўлмаган деб ҳисобланган тақдирда ҳам ҳимоячи билан бўлган контактни аниқ қоидабузарлик сифатида баҳолаш қийин. Унга кўра, эпизодда енгил контакт бўлган, аммо ҳужумчи вазиятдан фойдаланиш мақсадида майдонга йиқилган бўлиши мумкин.

Синяевнинг фикрича, идеал қарор — ўйинни давом эттириш эди. Шу билан бирга, ВАР орқали вазиятни қайта кўриш ҳам тўғри қарор бўлган. Чунки бундай эпизодларда голли имконият, қизил карточка ва офсайд эҳтимоли бир вақтнинг ўзида пайдо бўлади.

"Қўқон-1912" кеч уйғонди

Майдон эгалари эса ўйиннинг ҳал қилувчи паллаларида фаоллашди. Бироқ бу ҳаракатлар анча кеч бошланди. "Қўқон-1912" ўйиннинг сўнгги қисмида ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилди, аммо бу вақтга келиб "Пахтакор" ўйин ритмини назорат қилиб улгурган эди. Пенальтидан урилган гол аввалроқ содир этилганида ўйин якуни янада интригали кечарди.

Қўқонликлар ҳужумда фаолликни оширган бўлса-да, якунловчи зарбалар ва аниқ комбинациялар етишмади. Шу сабабли улар рақиб дарвозаси олдида кутилган босимни ярата олмади. Жамоа бутун ўйин давомида рақиби дарвозасига 3 бор зарба йўллади. 

"Пахтакор" Қўқонда ноқулай анъанани бузди

Бу ғалаба "Пахтакор" учун нафақат турнир жадвали нуқтаи назаридан, балки психологик жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эга. Чунки Тошкент клуби сўнгги йилларда Қўқонда осон ғалаба қозона олмаётганди.

Статистикага назар ташласак, "Пахтакор"нинг бу майдондаги охирги ғалабаси 2020 йилга тўғри келади. Кейинги учрашувларда эса 2 та дуранг ва 1 марта майдон эгаларининг ғалабаси қайд этилган эди. Шу жиҳатдан қараганда, бу натижа “шерлар” учун муайян психологик тўсиқни енгишга хизмат қилди.

Стартдаги 2 ғалаба "Пахтакор"га ишонч бериши аниқ. Энди уларни 3-турда "Навбаҳор" билан жанг кутмоқда. Бу ўйин 10 март кунига белгиланган. Кейин Суперкубокда "Нефтчи" билан баҳс кутиб турибди. Мартни "Сўғдиёна"га қарши учрашув билан тугатади. Қўқонликлар 11 март куни Тошкентда "Локомотив" меҳмонига айланса, кейин ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади.

Rating: +5   

Comments

+3   
05 mar 16:43:53
Мирик с Бухары
Reply to comment by Xojakbar Xaitov
Пахтакор ростанам номер 1 кан Ичи коралар кечадан бери чайнаб йотишибди хеч туйишмаяпди
Дўстим, бир нималар ёзишдан олдин исмизни тўғри, имловий хатоларсиз ёзишни ўрганинг. Хожакбар нима дегани? Балким Ҳожиакбардир??
+3   
05 mar 15:52:57
Азим Исмаилов
Кукон кеч уйгонгани йук хакам бевакт ухлаб колди
+2   
05 mar 17:37:43
uzb
Ўйиннинг энг баҳсли ва драматик лаҳзаларидан бири 70-дақиқада юз берди. "Пахтакор" ҳужумчиси Тома Табатадзе тезкор ҳужумга чиқиб кетаётган пайтда "Қўқон-1912" ҳимоячиси Муҳаммадрасул Абдумажидов уни тўхтатиб қолди........Аааа? Табатадзи пахтакори хужимчисимиди?...ман уни Қуқон хужимчиси деб тушинибман
+2   
05 mar 16:47:54
SUPERMEN SUPERMEN
Reply to comment by Xojakbar Xaitov
Пахтакор ростанам номер 1 кан Ичи коралар кечадан бери чайнаб йотишибди хеч туйишмаяпди
Nimani chaynab yotishibdi Hojakbar
+1   
05 mar 16:05:58
Xojakbar Xaitov
Пахтакор ростанам номер 1 кан Ичи коралар кечадан бери чайнаб йотишибди хеч туйишмаяпди
   
05 mar 16:52:13
Xojakbar Xaitov
Reply to comment by SUPERMEN SUPERMEN
Nimani chaynab yotishibdi Hojakbar
Кечадан бери Пахтакор хакида йозилган барча постлврга киринг курасиз
   
05 mar 15:55:15
Usmonali Minojiddinov
Reply to comment by Азим Исмаилов
Кукон кеч уйгонгани йук хакам бевакт ухлаб колди
Ok
-1   
05 mar 17:25:03
Акмал Аляров
Пахтакор кеча Қўқондан устун ўйнади ва ғалабага хақлироқ эди.
Лекин анави офсайд масаласида кучли Чемпионат хакамлари ўйинчи давом эттирган бўлишарди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика