Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"
30 oct 22:02
News
Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"
- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Аввало "Динамо" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Мана нечанчи ўйиндирки, баҳсни яхши бошлаяпмиз, бироқ 70 дақиқа футбол ўйнаяпмиз. Суперлигада қолиш учун ҳамон имкониятга эгамиз, лекин ўйин охиригача кучимиз етмаётган экан бу аввало менинг хатойим деб биламан. Бундан эса хулоса чиқариш керак деб ўйлайман. Айтиб ўтганимдек, токи Суперлигада қолиш учун имкон бор экан, балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир. Ишонч билан ўйнаяпмиз, аммо охиригача шу ишончни ушлаб қола олмаяпмиз. 70-дақиқадан кейин кўп нарса ўзгариб кетяпти.
- Бош мураббий сифатида нималар бўлаётганини албатта сиз яхши биласиз.
- Бош мураббий менми, демак ҳаммасини ўзимга оламан. Нималар рўй бераётгани жуда яхши тушуниб турибман. Яна қайтараман, ҳали имкониятимиз бор. Балки жамоага янги ғоя керакдир, шунда футболчилар ҳам янгича қарашар. Мен фақат бир нарсани хоҳлайман: "Хоразм"нинг Суперлигада қолишини.
- Ҳужумчи Шаҳром Самиев "Пахтакор" билан ўйинда қизил карточка олганди. Кейинчалик "Насаф" ва "Машъал"га гол урди. Лекин бугунги баҳсда унинг йўқлиги билинди.
- Шуни айтишим керак, захира ўриндиғимиз кенг эмас. Таркибимизда ёшлар ҳам кўп. Албатта, бугун Самиевнинг йўқлиги билинди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments