Гвардиола "Ман Сити"да рўза тутган футболчилар ҳақида гапирди
28 feb 11:36
News
Гвардиола "Ман Сити"да рўза тутган футболчилар ҳақида гапирди
2026 йилда мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи 18 февралда бошланиб, 19 мартда тугайди. Рўза пайтида мўмин кишилар тонг отгандан то кун ботгунга қадар ейиш-ичишдан воз кечадилар. "Манчестер Сити" футболчилари орасида Омар Мармуш, Райан Аит-Нури, Райан Шерки ва Абдуқодир Ҳусанов рўза тутиши мумкин.
"Улар ана шу диний анъанага амал қилишмоқда. Бизда яхши нутрициологлар бор ва улар жамоа эҳтиёжларига мослашади.
Премьер-лига ўйинлари бошланиш вақти бўйича жадвални мослаштира олмаймиз ва ўйлайманки, улар бунга ўрганиб қолишган. Улар янги ўйинчилар эмас ва бу даврда кўп йиллардан бери ўйнашади.
Футболчилар учун бу янгилик эмас деб ўйлайман. Аит-Нури, Шерки, Омар ва Ҳуса биринчи марта Рамазон ойини ўтказаётгани йўқ ва улар буни қандай амалга оширишни жуда яхши билишади”, — деди Гвардиола.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments
Umuman samarkand nomidan gapirish sizga mas agar Samarkand dinda sust bulganda Butun dunyoda eng zur maschitlar dan biri bulgan Imom al Buxoriy samarkandda qurilmas edi