Гвардиола "Лидс" мухлисларининг Рамазон учун танаффусга ҳуштакбозлиги ҳақида: "Замонавий дунё шундай. Динлар ва хилма-хилликни ҳурмат қилинг"
01 mar 18:44
News
Гвардиола "Лидс" мухлисларининг Рамазон учун танаффусга ҳуштакбозлиги ҳақида: "Замонавий дунё шундай. Динлар ва хилма-хилликни ҳурмат қилинг"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 28-туридан ўрин олган "Лидс" билан ўйинда рақиб жамоа мухлисларининг ҳуштаги ҳақида гапирди.
Биринчи бўлим давомида ҳакам Питер Бенкс Рамазон рўзасини тутаётган футболчилар тамадди қилиб олишлари учун ўйинни тўхтатди.
"Ҳозирги дунё шунақа, тўғрими? Бугун дунёда нималар содир бўлаётганига қаранг.
Динларни ҳурмат қилинг, хилма-хилликни ҳурмат қилинг - ҳамма гап шунда! Бу қоида. Пауза - бизнинг қароримиз эмас, Премьер-лига шундай деди: "Яхши, овқатланиш учун бир-икки дақиқа ажратиш мумкин, футболчилар - шундай қилаверинг” деди.
Райан Шерки ва Райан Аит-Нури кун бўйи овқатланишмади, шунинг учун биринчи бўлимда бироз витамин қабул қилишди”, — деди Гвардиола.
Link :
Source : x.com/City_Xtra
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments
У Ғазога чин дилдан қайғуриб юради.