Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"
13 jan 02:21
News
Гути Алонсонинг "Реал"дан кетиши ҳақида: "Футболчилар мураббийдан норози бўлса, бу дарров сезилади. Назаримда, асосий сабаб шу"
Эслатиб ўтамиз, "қаймоқранглилар" бош мураббийи билан шартнома икки томонлама келишувга кўра бекор қилинди.
"Мен Хаби даврида кийиниш хонасидаги муҳитни ичкаридан ҳис қилмадим, лекин бир нарса ҳақиқат — агар футболчилар ўзларини ноқулай ҳис қилишса ёки мураббийдан норози бўлишса, бу нафақат машғулотларда, балки ўйинларда ҳам дарров кўзга ташланади. Менимча, Хабининг айнан ҳозир кетишига асосий сабаб шу бўлди.
Агар ўйин услуби ёки жамоанинг майдондаги натижалари ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳозиргина статистикани кўрдим: "Барселона" устози Флик 34 та ўйинда худди Хаби Алонсо каби натижа қайд этган. Демак, ғалабалар сони бўйича вазият ёмон эмасди. Бироқ Алонсонинг кийиниш хонаси билан тил топиша олмагани ҳақида кўплаб миш-мишлар юргани ҳам бор гап", — деди Гути DAZN эфирида.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Comments